Бугунги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни асраб-авайлаш нафақат давлат ташкилотларининг, балки ҳар бир фуқаронинг бурчига айланмоқда. Афсуски, баъзан биз – одамлар, табиатнинг бағрини чиқинди тўплайдиган хазинага айлантириб қўяётганимизни англамаймиз.
Абдушукур Ҳамзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилоятида ўтказилган ўрганишлар давомида ана шундай аччиқ ҳақиқат яна бир бор яққол намоён бўлди. Жараёнда Кармана тумани ҳудудида ноқонуний чиқиндихона пайдо бўлгани аниқланди.
– Табиат инсонга меҳр беради, унга ҳаёт ва завқ бахш этади. Аммо табиатнинг ҳам сабри чегарали. Агар биз уни ҳимоя қилмасак, бир куни у ҳам биздан юз ўгириши мумкин. Шу боис, Кармана туманида аниқланган ноқонуний чиқиндихона масаласи жиддий кўриб чиқилди. Мутасадди ташкилотларга бу ҳолатнинг олдини олиш ва мавжуд муаммони бартараф этиш бўйича аниқ тавсиялар бердик. Энг қувонарлиси, кўрилган чоралар ўз самарасини тезда кўрсатди, – деди партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев.
Дарҳақиқат, тавсиялар асосида шу куннинг ўзида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Навоий вилояти бошқармаси томонидан чиқиндихона чиқиндилардан тозаланди, ҳудуд доимий назоратга олинди ва кузатув камералари ўрнатилди.
Мазкур амалий ишлар яна бир бор исботлади: агар масъулият ва ҳамжиҳатлик бўлса, табиат муҳофазасига қаратилган ҳар бир амалий ҳаракат албатта, самара беради.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔23
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔28
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔24
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил