Табиат      Бош саҳифа

Батарейкалар атроф-муҳитга хавф солмаслигини истайсизми?

Ўзбекистонда батарейкаларни хавфсиз йўқ қилиш бўйича экологик лойиҳа ишга туширилди

Батарейкалар  атроф-муҳитга хавф солмаслигини истайсизми?

Ҳеч эътибор берганмисиз, нега оддий батарейкаларга туширилган чиқинди қутиси суратининг устидан тақиқ белгиси тортиб қўйилган? Бу белги ишлатилган батарейкаларни чиқинди қутиларига ташлаш қатъиян тақиқланишини англатади. Чунки ўзи бармоқдек келадиган бу митти энергия манбалари инсон саломатлиги ва табиат учун жуда катта зарар етказади.

Куни кеча экологик йўналишдаги www.batareykalar.uz лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу ташаббус 2024 йилда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ташкил этилган III Халқаро «Ёшлар – келажак бунёдкори!» экологик ва туристик форумида «Энг яхши экологик лойиҳа» номинациясида ғолиб деб топилган.

Лойиҳа муаллифи ва тақдимот ташаббускори ёш экофаол, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси Ферузбек Сайфуллаевдир.

Лойиҳа энг долзарб экологик муаммолардан бири – ишлатилган батарейкаларни хавфсиз йиғиш ва йўқ қилиш масаласига қаратилган. Чунки ушбу чиқиндилар таркибида қўрғошин, кадмий, симоб, никель ва литий каби оғир металлар мавжуд бўлиб, уларнинг нотўғри утилизацияси атроф-муҳит ҳамда инсон саломатлиги учун жиддий таҳдид туғдиради.

Мазкур ташаббус доирасида бутун мамлакат бўйлаб 100 та махсус контейнер ўрнатилди. Йиғиш пунктларининг аниқ манзиллари www.batareykalar.uz платформасида жойлаштирилган бўлиб, ҳар бир фуқаро ўзига энг яқин контейнерни осонгина топиши мумкин.Ҳозирда мамлакатимиз ҳудудларида 28 та чиқинди йиғиш пункти фаолият юритмоқда.

Ҳар бир пункт Экология вазирлиги ҳамда Чиқиндиларни бош­қариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларида ва «Корзинка» супермаркетларида жойлаштирилган. Тошкент шаҳрида эса 72 та пункт ишга туширилган бўлиб, уларнинг ярми «Korzinka» дўконларида, қолганлари давлат идоралари ва таълим муассасаларида жойлашган.

Гарчи Ўзбекистонда ҳозирча батарейкаларни қайта ишлашга ихтисослашган завод мавжуд бўлмаса-да, лойиҳа экологик хавфсизлик талаблари асосида, мус­тақил ташаббус сифатида амалга оширилмоқда. Йиғилган барча батарейкалар хавфсиз шароитда вақтинча сақланади ва кейинчалик «No Waste» компанияси томонидан халқаро стандартларга мувофиқ утилизация қилинади.

Лойиҳа аҳолини моддий рағбатлантиришсиз амалга оширилмоқда. Бунда асосий эътибор – фуқароларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни онгли равишда бошқариш борасида масъулиятни оширишга қаратилган.

Лойиҳа ҳамкорлари Экология вазирлиги, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, «Korzinka» супермаркетлар тармоғи, «Murad Buildings» компанияси ҳисобланади.

www.batareykalar.uz лойиҳаси – Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқаришнинг самарали тизимини шакллантириш ва аҳолининг экологик масъулиятини ошириш йўлида муҳим қадамдир.




Ўхшаш мақолалар

Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

🕔17:58, 16.04.2026 ✔27

Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

🕔17:55, 16.04.2026 ✔25

Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

Батафсил
Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

🕔17:50, 16.04.2026 ✔24

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 27    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 25    🕔 17:55, 16.04.2026
  • Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

    Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

    ✔ 24    🕔 17:50, 16.04.2026
  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 34    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 43    🕔 15:53, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар