Боян Слат ҳақида эшитганмисиз? У атроф-муҳитни асраш бўйича оламшумул ихтироларга қўл урган. Ўйлайманки, унинг кўплаб ишлари экофаол ёшлар учун қизиқарли ва намуна бўлади.
Боян 23 ёшида океанларни пластик чиқиндилардан тозалайдиган янги кашфиётни ўйлаб топган эди. Слат ушбу лойиҳани ишлаб чиқиш ва дизайни устида икки йил вақт сарфлайди.
14 ёшида бир вақтнинг ўзида 213 та сувда юрадиган ракеталарни ишга тушириб, «Гиннеснинг рекордлар китоби»га ўз номини муҳрлаган.
2011 йили Боян Греция мамлакатининг оқар сув ҳавзалари бағрида дам олишга боради. Шу пайтда аянчли ҳодисага дуч келади. Грециянинг сувларида балиқлардан кўра, чиқинди кўплигидан ҳайратга тушади. Ушбу воқеадан қаттиқ таъсирланган Боян бутун вақтини океанларнинг ифлосланиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга бағишлайди. Икки йил ўтгач, «The Ocean Cleanup» компаниясига асос солди. TEDx Talks минбарида океан оқимлари ёрдамида сувни тозалаш бўйича режасини тақдим этгандан сўнг ёш даҳо ихтирочи 2,2 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлди.
Дастлаб, Боян ишлаб чиқарган қурилмасини Япониянинг сувларида синаб кўрди. Кейин эса диққатини чиқиндилар пунктининг майдони 700 мингдан 1,5 миллион квадрат километргача етадиган тинч океанига қаратди. Слатнинг режасига кўра, Тинч океанини пластиклардан тозалашга 5 йил вақт кетар экан. 2014 йилдан бошлаб, «The Ocean Cleanup» компанияси Тинч океанининг чиқиндиларини диққат билан ўрганиб келмоқда.
Боян Слатнинг айтишича, у яратган ноёб қурилма орқали бутун дунё океанларидаги 20 миллиард тоннага эга пластик чиқиндиларни тозалаш мумкин экан. Унинг шундай жонкуярлиги ҳамда турли хил инновацион лойиҳаларни амалга ошираётгани сабабли бир қатор юксак совринларга эришмоқда. Қолаверса, сувларни муҳофаза қилиш бўйича кўрсатаётган олижоноблиги денгиз мутахассислари томонидан юқори баҳоланмоқда.
Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик
🕔16:51, 30.04.2026
✔81
Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.
Батафсил
Роботни чақиринг!
🕔16:45, 30.04.2026
✔74
Сеул боғларида чиқиндиларни аҳоли олдига бориб йиғиб кетишга мўлжалланган роботлар ишга туширилди.
Батафсил
Жонли табиат мияга қандай таъсир кўрсатади?
🕔15:40, 13.04.2026
✔109
Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.
Батафсил