Жаҳон бўйича 228 мингдан ортиқ турдаги гуллайдиган ўсимликлар мавжуд. Бу сон ҳар йили янги турлар кашф этилиши ва таснифлар янгиланиши ҳисобига ўзгариб боради.
Сўнгги йилларда Европа бўйлаб ёввойи гуллар ва уларни чанглайдиган ҳашаротлар сони кескин камаймоқда.
Франция олимларининг тадқиқотларига кўра, сўнгги 20 – 30 йилда ёввойи гуллар ҳажм жиҳатидан 10 фоизга кичрайган, 20 фоиз камроқ нектар ишлаб чиқараётгани аниқланган. Бу гулларнинг чанглатувчилар томонидан кам чанглатилаётгани билан боғлиқлиги айтилган.
Европа Экология агентлигининг маълумотига кўра, капалакларнинг 20 фоизи, асалариларнинг 9 фоизи йўқолиш хавфи остида.
Бу ўзгаришлар гулларнинг ўз-ўзини чанглатишга ўтишига олиб келяпти. Яъни, улар ҳашаротларга кам эҳтиёж сезмоқда. Бу эса ўз навбатида бутун экотизимга таъсир қилади, чунки ҳашаротлар озиқ-овқат занжирининг муҳим қисми ҳисобланади.
Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар
🕔17:58, 16.04.2026
✔27
Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.
Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?
🕔17:55, 16.04.2026
✔25
Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.
Батафсил
Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор
🕔17:50, 16.04.2026
✔24
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.
Батафсил