Экоолам      Бош саҳифа

Электротўлқинлар – яширин экологик хавф

Бугунги ахборот асрини Wi-Fi, уяли алоқа, телевизор сигналлари ва бошқа турдаги электромагнит тўлқинларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Аммо кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган ушбу технологиялар табиий муҳитга, айниқса, тирик мавжудотларга қандай таъсир кўрсатмоқда?

Электротўлқинлар – яширин экологик хавф

Электромагнит тўлқинлар энергиянинг кўзга кўринмас шакли бўлиб, радиотўлқинлар, микротўлқинлар (Wi-Fi, 4G, 5G), ультрабинафша, инфрақизил, х-нурлари ва гамма нурлари каби кўринишларга эга. Wi-Fi ва 5G  каби технологиялар паст частотали микротўлқинлар билан ишлайди. Аммо улар узоқ муддатли таъсирга эга.

Сўнгги йилларда олиб борилган илмий тадқиқотлар электромагнит тўлқинларнинг айниқса майда организмлар, ҳашаротлар, қушлар ва сув жониворларига салбий таъсири борлигини кўрсатмоқда. Бу таъсирлар бизга кўринмас, аммо чуқур ва хавфли оқибатларга олиб келмоқда.

 

Хавф – озиқ-овқат занжирида

Электромагнит тўлқинлар айниқса арилар каби йўналишни сезиш қобилиятига эга ҳашаротлар учун хавфли ҳисобланади. Wi-Fi, 4G ва 5G каби сигналлар ушбу организмларнинг фазовий йўналиш олиш қобилиятини бузади. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳолларда арилар ўз уясини тополмай, ҳалок бўлишган. Бу эса ўсимлик­ларнинг чангланиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиб, оқибатда озиқ-овқат занжирининг мувозанатини бузмоқда.

 

Қушлар миграциясига таъсири

Электромагнит нурланишларга қушлар ҳам ўта сезувчандир. Қушларнинг кўзларида жойлашган ёруғлик сезувчи рецепторлар уларнинг узоқ масофаларга парвоз қилиши, яъни миграциясини таъминлайди. Бироқ 5G сигнал тўлқинлари ушбу рецепторларнинг фаолиятига зарар етказиши аниқланган.

Айниқса қуёшли иқлимга эга ҳудудларда жойлашган кучли алоқа миноралари яқинида қушлар ҳаракати сезиларли даражада камайгани кузатилмоқда.

 

Тупроқ микробиологияси азият чекмоқда

Электромагнит тўлқинлар ерости ва сувости экотизимларига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Масалан, денгиз тубидан ўтган кабель ва узаткичлар орқали тарқаладиган магнит тўлқинлар балиқларнинг навигация қобилиятини сусайтиради. Бу уларнинг кўчиб юришига, насл қолдиришига ва ҳаттоки тирик қолишига салбий таъсир қилади.

Шунингдек, баъзи тадқиқотлар электромагнит тўлқинлар тупроқда яшовчи фойдали бактерияларни мутацияга учратиши, тупроқ унумдорлигига зарар етказишини кўрсатмоқда. Бу эса нафақат деҳқончилик, балки умумий экотизим мувозанатига ҳам хавф туғдиради.

 

Ечимлар борми?

Илм-фан бу борада ҳам муқобил технологияларни таклиф қилмоқда. Сўнгги йилларда электромагнит нурланишдан ҳоли бўлган Li-Fi технологияси ишлаб чиқилди. Li-Fi бу – ёруғлик орқали маълумот узатиш технологияси бўлиб, Wi-Fi га ўхшайди, лекин радио тўлқинлар ўрнига кўзга кўринадиган ёруғлик нурларидан фойдаланади. Бунда электромагнит нурланишдан фойдаланилмайди, натижада экологик хавф камаяди. Ушбу технология 2011 йилда биринчи бор профессор Ҳаралд Ҳаас томонидан Эдинбург университетида намойиш қилинган.

Шунингдек, мобиль алоқа минораларини экологик жиҳатдан муҳофазаланган ҳудудлардан четроққа жойлаштириш, яшил технологияларни ривожлантириш ва электромагнит тўлқинлар таъсирини ўлчаб турувчи мониторинг тизимларини жорий этиш ҳам зарур.

Табиат биз учун оддий манзара эмас. У – ҳаёт манбаи. Технологик тараққиёт инсоният учун қулайлик яратган бўлса-да, маълум яширин хавфларни ҳам олиб келмоқда. Электромагнит тўлқинларнинг атроф-муҳитга таъсири ҳануз тўлиқ ўрганилмаган мавзу, аммо аллақачон кўзга ташланган салбий таъсирлар бизни ўйлантириши керак. Бугун бу тўлқинлар кўринмас эҳтимол, эртага уларнинг оқибатлари глобал экологик муаммолар занжирига айланиши мумкин.

 

Ирода РАҲМОНАЛИЕВА,

ЎЭП МК Матбуот хизмати бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

«Рақам эмас,  натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

«Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

🕔15:38, 15.05.2026 ✔69

– Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?

Батафсил
Қарийб  700 тонна  чиқинди  бартараф этилди

Қарийб 700 тонна чиқинди бартараф этилди

🕔09:06, 08.05.2026 ✔83

Фарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Батафсил
«Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

🕔16:49, 30.04.2026 ✔106

Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Рақам эмас,  натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

    «Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

    – Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?

    ✔ 69    🕔 15:38, 15.05.2026
  • Қарийб  700 тонна  чиқинди  бартараф этилди

    Қарийб 700 тонна чиқинди бартараф этилди

    Фарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

    ✔ 83    🕔 09:06, 08.05.2026
  • «Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

    «Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

    Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

    ✔ 106    🕔 16:49, 30.04.2026
  • «Экофаол фуқаро» ва  «Яшил тадбиркор»  мақомини қандай  олиш мумкин?

    «Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.

    ✔ 107    🕔 16:46, 30.04.2026
  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 124    🕔 09:00, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар