Экоолам      Бош саҳифа

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Форумнинг B2B мулоқотларида 300 нафардан зиёд тадбиркор иштирок этиб, инвестициявий ҳамкорлик ва қўшма ишлаб чиқариш занжирларини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси бошқарув кенгаши раҳбариятининг форумдаги чиқишида мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити ва тўғридан-тўғри хорижий сармояларнинг саноат ҳамда қишлоқ хўжалиги ривожидаги ўрнига тўхталди.

Шунингдек, ташриф доирасида делегация аъзолари Шанхайдаги «SATAMZ» компаниясининг кўча тозалаш техникалари ишлаб чиқариш заводи фаолияти билан танишди ҳамда Ўзбекистон, Хитой ва Россия вакиллари ўртасида иқтисодий алоқаларни ке­нгайтиришга қаратилган қатор меморандумлар имзоланди.

Анжуманнинг энг муҳим натижаси – қиймати 2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган агроэнергетика лойиҳаси бўлди. 2026 – 2030 йилларга мўлжалланган ушбу лойиҳа ижросига Ўзбекистон Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси, Ўзбекистон Энергетиклар миллий ассоциацияси ҳамда Шанхайнинг етакчи энергетика марказлари ва компаниялари масъул этиб белгиланди.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔20

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар