Экоолам      Бош саҳифа

Янги пингвин тури аниқланди

Олимлар одамлар кам борадиган Кергелен оролларида пингвинларнинг янги турини аниқладилар. Бу сўнгги 100 йилдан ортиқ вақт ичида расман аниқланган илк янги пингвин тури ҳисобланади.

Янги  пингвин тури аниқланди

Тадқиқот давомида олимлар генту пингвинларининг генетик хусусиятларини чуқур ўрганишди. Бунинг учун дунёнинг турли ҳудудларидаги 10 та колониядан олинган 64 та пингвиннинг бутун геноми таҳлил қилинди. Натижада илгари битта тур деб қаралган генту пингвинлари аслида 4 та алоҳида турдан иборат экани аниқланди.

Янги аниқланган турга Пигоселис номи берилди. У Кергелен оролларида яшайди ва яқин атрофдаги Херд оролида ҳам учраши мумкин. Ташқи кўринишидан бу пингвинлар бошқа генту пингвинларига жуда ўхшайди, бироқ генетик жиҳатдан улар ўртасида сезиларли фарқлар мавжуд. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, генту пингвинларининг ушбу тўрт тури бир-биридан тахминан 300-500 минг йил аввал ажралиб чиққан. Тадқиқотда пингвинларнинг ташқи кўриниши билан бирга уларнинг овози, озиқланиши, кўпайиш даври ва хатти-ҳаракатлари ҳам ўрганилди. Генетик маълумотлар эса ҳар бир гуруҳ узоқ вақт давомида ўз яшаш муҳитига мослашиб, мустақил ривож­ланганини кўрсатди. Бу пингвинларининг ўзига хос жиҳатларидан бири уларнинг озиқланишга мослашувчанлигидир. Улар балиқ, крил, калмар ва бошқа денгиз жониворлари билан озиқланади. Шу сабабли улар бошқа пингвин турларига қараганда озиқа таркибидаги ўзгаришларга яхшироқ мослаша олади.

Бироқ янги аниқланган тур келажакда жиддий хавфга дуч келиши мумкин. Олимлар иқлим моделларидан фойдаланиб, 2050 йилга бориб субантарктик оролларда яшайдиган айрим генту пингвинлари учун қулай яшаш ҳудудлари қисқариши мумкинлигини аниқлади. Айниқса, кичик ва чекка оролларда яшайдиган пингвинларнинг бошқа мос ҳудудларга кўчиб ўтиш имконияти жуда чекланган.

Тадқиқотчилар иқлим ўзгаришидан ташқари, денгизларнинг исиши, яшаш муҳитининг ўзгариши, йиртқич ҳайвонлар, балиқ овлаш тўрларига тасодифан тушиб қолиш каби омиллар ҳам пингвинлар учун хавф туғдиришини таъкидламоқда. Мазкур тадқиқот янги турнинг аниқланиши билан бирга, геном таҳлили табиатни муҳофаза қилишда ҳам муҳим восита эканини кўрсатади. Генетик маълумотлар орқали қайси ҳайвон гуруҳлари иқлим ўзгариши ва бошқа хавфларга нисбатан заифроқ эканини аниқлаш ҳамда уларни муҳофаза қилиш чораларини белгилаш мумкин.

 

Ирода РАҲМОНАЛИЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔15

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔15

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔99

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар