Экоолам      Бош саҳифа

Чиқиндидан электр: 11 та завод йилига 2,2 млрд кВт/соат энергия ишлаб чиқаради

Мамлакатимизда қаттиқ маиший чиқиндиларни термик қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаларининг иккинчи босқичи амалга оширилмоқда.

Чиқиндидан электр:  11 та завод  йилига  2,2 млрд  кВт/соат энергия  ишлаб чиқаради

Ушбу босқич якунланиши билан мазкур лойиҳалар Ўзбекис­тоннинг барча ҳудудларини тўлиқ қамраб олади.

Иккинчи босқич доирасида умумий қиймати 625 млн АҚШ доллари бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига 5 та замонавий завод барпо этилмоқда. ОАВ учун контент тайёрлаш марказида ўтказилган брифингда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Азиза Назарова бу ҳақда маълум қилди.

Лойиҳалар Хитойнинг «Beijing China Sciences Runyu Environmental Technology», «Wangneng Environment» ва «Henan Investment Group» ҳамда Корея Республикасининг «Green Hammer» компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Янги заводлар Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Бухоро, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларини қамраб олади.

Мазкур лойиҳалар тўлиқ қувватга чиққач:

– йилига 1,9 млн тонна қаттиқ маиший чиқинди замонавий экологик талаблар асосида термик қайта ишланади;

– 635 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади;

– 158 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинади;

– иссиқхона газлари ташламалари 316 минг тоннагача қисқартирилади;

– 500 та янги иш ўрни яратилади.

Аввалроқ, лойиҳаларнинг биринчи босқичида Хитойнинг «China CAMC Engineering», «Shanghai SUS Environment» ва «China Everbright International Limited» компаниялари томонидан жами 933 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига 6 та завод қурилиши бош­ланган эди.

Биринчи босқич лойиҳалари Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрини қамраб олади.

Шундай қилиб, икки босқич доирасидаги умумий қиймати 1 млрд 558 млн АҚШ долларига тенг 11 та инвестиция лойиҳаси орқали республиканинг барча ҳудудларида чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича яхлит тизим яратилади.

Барча заводларни 2027-2028 йилларда босқичма-босқич ишга тушириш режалаштирилган. Лойиҳалар тўлиқ қувватга чиққач, умумий ҳисобда:

– йилига 5,4 млн тонна қаттиқ маиший чиқинди термик қайта ишланади;

– йилига 2,2 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади;

– 1 500 та янги иш ўрни яратилади.

Электр энергиясини сотиб олиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ, заводларда ишлаб чиқарилган электр энергияси 30 йил давомида «Ўзэнергосотиш» АЖ томонидан кафолатли равишда харид қилинади. Бу лойиҳаларнинг узоқ муддатли ва барқарор фаолият юритишини таъминлайди.

Заводларда чиқиндиларни ёқиш жараёнида ҳосил бўладиган зарарли моддаларнинг атмосферага тарқалишини чеклашга хизмат қилувчи замонавий технологиялар жорий этилади. Шу орқали ҳудудлардаги экологик ҳолат яхшиланиб, чиқиндиларни полигонларга жойлаштириш ҳажми сезиларли даражада камаяди.

Энг муҳими, мазкур лойиҳалар чиқиндиларни шунчаки йўқ қилиш эмас, балки уларни муқобил энергия ва иқтисодий ресурсга айлантиришга асосланган янги тизимни шакллантиради.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔15

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔15

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔99

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар