НАСА космик тадқиқотлар илмий марказидаги «Асалари» номли деворий суратда шундай деб ёзилган:
«Аэродинамика қоидаларига кўра, асаларилар танаси учишга яроқсиздир. Аммо унинг ўзи бундан бехабарлиги – айни муддао».
Ҳа, физика қонунларига кўра, асалари жуссаси қанотларига нисбатан анча катта. Бундай оғир юк билан парвоз қилиш имконсиз. Бахтга қарши асаларининг ўзи бу ноқулайликдан бехабар.
Ўйлаб кўринг, асалари ҳақиқатни билганида нима бўлар эди? Тасаввур қилинг-а, «сен уча олмайсан», деган биргина гап унинг имкониятларини тўсиб, парвоз қилишдан тўхтатиб қолса, туғилиши билан атрофдаги чекловлар унга асалари эмас, ердаги қумурсқа бўлишини белгилаб берса...
Бу ҳолат асалари билан рўй бермайди, аммо аксарият одамларнинг тақдири шундай якун топади. Баъзан муҳит ёки бошқаларнинг фикри бизнинг қанотларимизни «кесиб», парвоз қилишга йўл қўймайди. Ҳаётга бошқача кўз билан қараш учун «сен уча олмайсан» қабилидаги қоидаларни инкор қилиш керак.
Сизни парвозга бошлайдиган чинакам куч ташқарида эмас, ичкарида. У эса – ишонч!
Эсда тутинг! Сиз кимнинг нима дейишига қарамай, ҳар қандай вазиятда ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтишингиз мумкин.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔24
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔30
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔25
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил