Экоолам      Бош саҳифа

Эҳтиёт бўлинг, хавфли: улар таркибидаги моддалар қаерга кетмоқда?

Эл орасида «Эскини ямагунча эсинг кетади», деган ибора бор. Бугун биз шу гапни сал бошқачароқ – эскини йўқотгунча эсинг кетади, дея талқин қилмоқчимиз.

Эҳтиёт бўлинг,  хавфли: улар таркибидаги моддалар  қаерга  кетмоқда?

Ҳа, тўғри-да, баъзан эски жиҳозларни тамомила йўқ қилиб юбориш зарур бўлиб қолади. Аммо қандай қилиб? Бу савол устида бош қотирарканмиз, аниқ жавоб ҳам топила қолмагани чатоқ-да.

Биламизки, «яшил» иқтисодиётнинг асосий йўналишларидан бири сифатида чиқиндиларни қайта ишлаш ва айланма иқтисодиётни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Расмий маълумотларга кўра, 2023 йилда глобал миқёсда чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасидаги инвестициялар 250 миллиард долларни ташкил этган. Кейинги икки йил давомида бу кўрсаткич сезиларли даражада ошгани қувонарли ҳол, албатта.

Ўзбекистонда ҳам чиқиндиларни камайтириш ва уларни қайта ишлаш тизимини ривожлантириш бўйича стратегиялар ишлаб чиқилмоқда. Айланма иқтисодиётни ривожлантириш ресурслардан максимал даражада фойдаланиш, чиқиндиларни минимал даражада сақлаш ва маҳсулотларнинг узоқ умр кўришини таъминлашга қаратилган. Бу режа доирасида чиқиндиларни қайта ишлаш технологияларини ривожлантириш, айланма иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва хусусий сектор билан ҳамкорликни кучайтириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш мақсад қилинади.

Икки йил муқаддам Ўзбекистон чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига 300 миллиард сўм сармоя киритди, бу эса йил бошига нисбатан 15 фоизга ошганини билдиради. Ушбу сармоялар чиқиндиларни камайтириш, қайта ишлаш технологияларини модернизация қилиш ва айланма иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, мамлакатнинг экологик стратегиясида муҳим ўрин тутади.

Бу борада сўз кетганда, биринчи нав­батда, пластик, биологик чиқиндилар борасида кўпроқ тўхталинади. Бироқ металл чиқиндиларни ҳам қайта ишлаш бугуннинг долзарб вазифаси саналади. Айниқса, асосий қисми турли рангли металлардан иборат бўлган электрон қурилмаларни қайта ишлаш долзарб масалага айланган.

Чиқиндиларни қайта ишлаш хусусида гапирилганда бироз эътибордан четда қолаётган компьютер, телефон, телевизор, радиопрёмник, видиоплер ва ЛЕД чироқлари кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиб, тобора кўпайиб бораётгани ҳаммамизга маълум. Хўш, ўзининг хизмат муддатини ўтаб, яроқсиз ҳолга келиб қолган бу жиҳозлар тақдири қандай бўляпти? Бу ҳақда бош қотириш ўта муҳим саналади. Уларни хоҳлаган чиқиндихоналарга ташлаб юбориш инсон саломатлиги учун жиддий хавф солиши мумкин. Шунингдек, яроқсиз ҳолга келиб қолган компьютер, телефон, телевизор ва ЛЕД чироқларига фақат ва фақат мутахассисларгина қайта ишлов бера олади. Улардан бошқа бирор буюмни ўзбошимчалик билан ясашга уриниш ўта хавфли ҳисобланади.

Афсуски, мамлакатимизда яроқсиз компьютер, телефон, телевизор ва ЛЕД чироқларини чиқинди сифатида қабул қилиб оладиган марказлар мавжудлиги ҳақида ҳалигача тўлиқ маълумотга эга эмасмиз.

Аслида бундай марказлар ҳар бир туман ва шаҳарлар учун жуда муҳим.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, компьютер, телефон, телевизор  каби ускуналарнинг муҳим жиҳозлари кам миқдорда бўлса-да вольфрам аралашмасида олтин ва кумушдан ясалар экан. Уларни фақат ўз ишининг устаси бўлган мутахассисларгина ажратиб олишлари мумкин. Шунингдек, эски русумдаги компьютер ва телевизорлар кинескопида буғланган симоб мавжудлиги кўпчиликка яхши маълум бўлмаса керак. Агар бу кинескоплар ўзбошимчалик билан синдирилса ёки кесиб, ичи очилса, ўша симоб ҳавога ёки атрофга сочилиб кетади ва бу инсон соғлиги учун жиддий хавф-хатарларни келтириб чиқаради.

Яроқсиз телефон ёки компьютерларни аксарият ота-оналар болаларга ўйинчоқ сифатида бериб қўяди. Ушбу «ўйинчоқ» синган тақдирда саломатлик учун жиддий асорат туғдирмайди дея ҳеч ким кафолат беролмайди. Кўпчилик эса куйган ЛЕД чироқларини оммавий чиқиндихоналарга чиқариб ташлайверади.

«Тоза ҳудуд» тасарруфида бундай чиқиндиларни қабул қилиш марказларини кечиктирмасдан ташкил қилиш зарур.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

«Рақам эмас,  натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

«Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

🕔15:38, 15.05.2026 ✔69

– Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?

Батафсил
Қарийб  700 тонна  чиқинди  бартараф этилди

Қарийб 700 тонна чиқинди бартараф этилди

🕔09:06, 08.05.2026 ✔83

Фарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Батафсил
«Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

🕔16:49, 30.04.2026 ✔106

Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Рақам эмас,  натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

    «Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

    – Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?

    ✔ 69    🕔 15:38, 15.05.2026
  • Қарийб  700 тонна  чиқинди  бартараф этилди

    Қарийб 700 тонна чиқинди бартараф этилди

    Фарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

    ✔ 83    🕔 09:06, 08.05.2026
  • «Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

    «Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

    Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

    ✔ 106    🕔 16:49, 30.04.2026
  • «Экофаол фуқаро» ва  «Яшил тадбиркор»  мақомини қандай  олиш мумкин?

    «Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.

    ✔ 107    🕔 16:46, 30.04.2026
  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 124    🕔 09:00, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар