Экоолам      Бош саҳифа

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси: Қорамолларни даволаш ва эмлаш ишлари ташкил этилган

Газетамизнинг 2025 йил 21 августдаги 33-сонида «Қорамоллар касалланиши экологик вазиятга ва аҳоли саломатлигига қандай хавф туғдирмоқда?» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Ветеринария ва чорвачиликни  ривожлантириш бошқармаси: Қорамолларни  даволаш ва эмлаш  ишлари ташкил этилган

Унда мамлакатимизда қорамоллар номаълум касаллик тарқалиши оқибатида нобуд бўлаётгани тўғрисида бонг урилган. Мақолада Самарқанд, Қашқадарё ва Хоразм вилоятидаги аҳвол ташвишланарли эканига алоҳида урғу берилган. Шунингдек, ушбу мавзу ижтимоий тармоқларда жамоат фаоллари томонидан ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.

 

Таассуфки, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривож­лантириш қўмитаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар эълон қилинган мақола ҳамда интернет материалларига ҳанузгача қаноатланарли расмий муносабат билдиргани йўқ.

Биз аҳволни ўрганишни давом эттирган ҳолда, Хоразм вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига йўл олдик. Бош­қарма бошлиғи Шерзод Абидов мавжуд вазиятни ўрганиш бўйича пойтахтдан ишчи гуруҳ келгани, улар ходимлар билан туманларда эканини таъкидлади.

– Бугунга келиб вазият анча яхши. Касаллик тарқалиши сезиларли даражада камайган. Даволаш ва эмлаш ишларининг жадаллик билан ташкил этилгани сабаб чорва молларининг нобуд бўлиши деярли тўхтади, – дея қайд этди бошқарма бошлиғи Шерзод Абидов. Суҳбат асносида ушбу тугунли тери (надуляр дермадит) касаллигининг тарқалиш омилларини тушунтириб берди. Унинг таъкидлашича, ушбу касаллик қорамолларда ҳашаротлар таъсирида кенг тарқалиши мумкин экан. Таскин берадиган жиҳати шуки, касалланган ҳайвонга тегиниш ёки гўштини истеъмол қилиш билан касаллик инсонларга юқмас экан. Ҳозиргача аниқланган кузатишларга кўра, бу касаллик фақат ҳайвонларда учраши аниқланган.

– Агар вақтида даволанмаса ёки эмланмаса йирик шохли ҳайвонлар ҳаммаси нобуд бўлади деган тасаввурга бормаслик керак. Аксарият ҳолларда эгаларининг ўзбошимчалик билан нотўғри даволаши сабаб қорамоллар нобуд бўлганини яширишга ҳожат йўқ, – дея изоҳ беради Шерзод Абидов. – Кўпчилик ўзбошимчалик билан тери касаллигига чалинган молни пашша ва чивинларни қочиради деган ўйда солярка ёнилғиси ёки «каратэ», «нурел» каби кимёвий дори воситалари билан ювишган. Тасаввур қилинг, касалликка чалиниб мадорсизланган мол бундай воситаларнинг бадбўй ҳидида қандай нафас ола олади?!.

Бошқарма котибиятидаги мавжуд ҳужжатларни ҳам кўздан кечирдик. Уларда 2018 йилдан бери қорамолларда учрайдиган ҳар хил касалликларга қарши эмлаш ишлари олиб борилаётгани қайд этилган. Бироқ шу ўринда асосли бир савол туғилади: нимага унда тугунли тери касаллиги кенг тарқалди?

Бу саволга берилган жавобдан англадикки, ветеринария соҳасидаги муаммоларнинг асосий омили кадрлар танқислиги экан. Бугунги кунда Хоразм вилоятида жами 509 та маҳаллага 298 нафар ветеринар-шифокор биркитилган. Ҳудудда жами 1 миллион бошга яқин қорамол, 496,6 минг бош қўй ва эчки, 5 859 бош от, 188 бош туя мавжудлиги ҳисобга олинса, бор-йўғи 298 нафар мутахассис барча ҳудудларни ўз назорати остига ололмаслиги аён бўлади.

Ҳозирги кунда Хоразм вилоятида 149 та ветеринар участкаларда аҳоли ва табдиркорлик субъектлари қорамолларини хавфли касаллик бўйича эмлаш ва даволаш ишлари жадаллик билан олиб бориляпти. Барча участкаларга зарур дори перепаратлари ва вакцина етказиб берилган. Бу ҳақдаги ҳужжатлар билан танишарканмиз, бошқарма бошлиғи Шерзод Абидовдан мавзуга оид саволларни бердик:

– Нобуд бўлган ҳайвонлар жасадини утилизация қилиш билан ким шуғулланади?

– Агар бу ҳақда бизга хабар қилишса, биз мавжуд тартиб-қоидаларга мувофиқ равишда ўлган ҳайвон жасадини йўқ қиламиз. Афсуски, аксарият аҳоли бу борадаги ишларни ўзбошимчалик билан бажаришади. Моли ўлса, уйидан сал четроққа чиқариб ташлашаверади. Ана шунинг ҳисобига ҳам касаллик янада кенгроқ тарқалиши мумкин, – дейди Шерзод Абидов.

Суҳбат жараёнида соҳадаги яна бир муаммо очиқланди. Бу – суғурта масаласи. Аҳоли ўртасида нечоғли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмасин, улар ўзларининг шахсий чорва молларини суғурталашга жиддий эътибор қаратмаяптилар. Натижада улар бирор бир касаллик ёки бошқа сабаб туфайли нобуд бўлса, зараридан панд еб қолишмоқда. Агар қорамоллар ўз вақтида суғурталанса, суғурта компаниялари кўрилган зарарни тўлаб бериши кафолатланган бўлар эди. Шунингдек, кўпчилик ўз вақтида эмлатиш ишларига панжа орасидан қарашади. Чорвачилик субъектлари билан шуғулланаётган тадбиркорлар қорамолларни ўз вақтида эмлатишга ҳар доим жиддий эътибор беришади. Шахсий хўжаликлар эса қанчалик тушунтирилишига қарамасдан, бу муҳим чора-тадбирларга бефарқ бўлишади. Оқибатда сўнгги пушаймони ўзларига душманлик қилади.

Хуллас, қорамолларда хавфли касалликнинг тарқалиши билан боғлиқ муаммолар талайгина. Уларни бартараф қилиш эса ветеринария соҳаси ва аҳолининг ҳамжиҳатлигига боғлиқлиги кўриниб турибди. Ўйлаймизки, келгусида соҳа мутахассислари аҳоли билан янада муштараклик ва ҳамкорликда бу муаммоларни бартараф қилишга эришадилар.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

«Рақам эмас,  натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

«Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

🕔15:38, 15.05.2026 ✔69

– Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?

Батафсил
Қарийб  700 тонна  чиқинди  бартараф этилди

Қарийб 700 тонна чиқинди бартараф этилди

🕔09:06, 08.05.2026 ✔83

Фарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Батафсил
«Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

🕔16:49, 30.04.2026 ✔106

Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Рақам эмас,  натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

    «Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

    – Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?

    ✔ 69    🕔 15:38, 15.05.2026
  • Қарийб  700 тонна  чиқинди  бартараф этилди

    Қарийб 700 тонна чиқинди бартараф этилди

    Фарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

    ✔ 83    🕔 09:06, 08.05.2026
  • «Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

    «Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

    Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

    ✔ 106    🕔 16:49, 30.04.2026
  • «Экофаол фуқаро» ва  «Яшил тадбиркор»  мақомини қандай  олиш мумкин?

    «Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.

    ✔ 107    🕔 16:46, 30.04.2026
  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 124    🕔 09:00, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар