Гарвард университети олимлари бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи инсон фаолиятининг Ер физикасига таъсири ҳақида янги маълумотларни тақдим этди.
Одатда сунъий сув омборлари қурилиши сув ресурсларини бошқариш ва энергия ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлса-да, муаллифлар миллионлаб куб метр сувни тўплаб турган тўғонлар Ер қутбларининг силжишига сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Бу ҳодиса True Polar Wander (TPW) – «ҳақиқий қутб силжиши» деб аталади ва у Ер юзасидаги массани қайта тақсимланиши натижасида юзага келади.
Наташа Валенцич бошчилигидаги жамоа GRanD (Global Reservoir and Dam) маълумотлар базасидаги 0,1 км³ дан катта ҳажмга эга 6862 та сунъий сув омборини 1835 — 2011 йиллар оралиғида таҳлил қилган. Ҳисоб-китобларга кўра, бу омборларда сақланган сувнинг умумий ҳажми ўртача денгиз сатҳини 21,8 мм га пасайтирган.
Шундан 88 фоизи (19 мм) 1950 йилдан кейин тўпланган бўлиб, бу XX асрнинг иккинчи ярмида Қутб йўналиши ва тезлигига сезиларли таъсир кўрсатган.
Таҳлилларда Ернинг PREM модели ва илғор рақамли алгоритмлар қўлланган. Тадқиқотчилар Ер деформациясини эластик деб фараз қилишган, шунингдек, планетар айланиш, океан массаларининг қайта тақсимланиши ва сувнинг тўғонларда тўпланиши жараёнлари ҳам инобатга олинган.
Олимларнинг ҳисоблашича, 1835 — 1954 йиллар оралиғида қутб 103,4°E (шарқ) йўналишда 20,5 см силжиган (шундан атиги 0,7 см XIX асрда). Аммо 1954 йилдан кейин йўналиш -117,5°E (шарқ) томон ўзгарган ва қутб 57,1 см ғарбга силжиган.
Умуман олганда, 1835 — 2011 йиллар оралиғидаги Қутб йўли 113,4 см ни ташкил этган, шундан 103,8 см XX асрга тўғри келади.
Ўртача силжиш тезлиги XX асрда -0,30; -0,23 см/йил деб баҳоланган. Солиштириш учун, Чао ва Адхикари жамоалари илгари бу қийматни -0,14; -0,78 см/йил деб ҳисоблашган.
Бу йўналиш ўзгариши йирик сув омборларининг географик тақсимланиши билан боғлиқ: 1950 йилгача уларнинг кўпи Шимолий Америкада, кейинчалик эса Осиё ва Шарқий Африкада қурилган. Натижада Ер айланиш ўқи қўшимча масса жойлашган томонга қарама-қарши тарафга силжиган – бу бурчак моменти сақланиш қонунига мос келади.
GRanD маълумотларига кўра, сақланган сув ҳажми Халқаро Катта Тўғонлар Комиссияси (WRD) маълумотларидан 28 % кам. Тадқиқотчилар бу фарқ асосан 0,1 км³ дан кичик минглаб сув омборлари ҳисобга олинмагани натижани ўзгартирадими, деб текширишган.
Қўшимча 6 мингта кичик омборни ҳисобга олганда ҳам қутб деярли ўзгармаган, демак, уларнинг таъсири аҳамиятсиз экани аниқланган.
XX асрнинг биринчи ярмида Қутб асосан сув омборлари сабабли юзага келган бўлса, иккинчи ярмида океан массаларининг қайта тақсимланиши ҳам шунчалик муҳим бўлган. 1835 — 2011 йиллар оралиғидаги 44 см ли қутб силжишига икки омил ҳам деярли тенг даражада таъсир кўрсатган.
Шунинг учун инсон фаолиятининг Ер айланишига таъсирини баҳолашда икки жараённи ҳам биргаликда ҳисобга олиш зарур.
Валенцич ва ҳамкасбларининг тадқиқоти шуни кўрсатадики, сўнгги икки асрда инсон томонидан сув тўпланиши Ер қутбини 1 метрдан ортиқ силжитган. Бу ҳаракат бир йўналишда эмас, балки ўзгарувчан бўлган. 1954-йилдан кейин йўналиш бутунлай тескари томонга ўтган.
XX асрнинг иккинчи ярмидаги қутб ҳаракат тезлиги биринчи ярмидагидан 3 баробар юқори бўлган.
Бу инсон муҳандислик фаолияти (тўғон қурилиши) Ернинг энг асосий физик хусусиятлари – айланиш ўқи ва қутблар жойлашувига ҳам таъсир кўрсатишини аниқ исботлаган илмий тадқиқотлардан биридир.
Саида РУСТАМ қизи
тайёрлади.
«Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»
🕔15:38, 15.05.2026
✔69
– Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?
Батафсил
Қарийб 700 тонна чиқинди бартараф этилди
🕔09:06, 08.05.2026
✔83
Фарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Батафсил
«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби
🕔16:49, 30.04.2026
✔106
Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.
Батафсил