Атроф-муҳит ҳавосини тозалашда арча дарахтига тенг келадигани йўқ. Бошқа дарахтларга қараганда секин ўсса ҳам узоқ яшовчи арча кислород манбаи саналади.
Уни ундириб ўстириш осон эмас, албатта. Бунинг учун йиллар давомида эътибор керак. Бироқ айрим табиат кушандалари арча дарахтини ўз нафси йўлида ишлатишга уринадилар. Сомса, тандир каби тансиқ таомлар тайёрлашда арча шох-шаббалари ишлатилса, овқат хушхўр бўлади, деган мақсадда уни ноқонуний равишда кесишга ҳаракат қиладилар.
Ижтимоий тармоқларда «Деҳқонободдаги ўрмонда дарахтлар ноқонуний кесиб ташланмоқда» сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Деҳқонобод туман бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида аниқланишича, Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигининг Бошчорбоғ бўлими, 4-сарҳадининг «Боғ» ва «Нормуроти» массивларида табиий ҳолатда ўсувчи 18 туп Зарафшон арчаси таг қисмидан кесиб ташлангани аниқланди. Шунингдек, яна 18 туп арчага ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикаст етказилган.
Ушбу ҳуқуқбузарликлар оқибатида табиатга 609 миллион 760 минг сўм миқдорида зарар етказилгани ҳисоб-китоб қилинди.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔22
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔24
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔22
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил