Табиат      Бош саҳифа

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси: оилавий қадриятлар ва экологик тарбия уйғунлиги

Ҳозирги ахборотлашган жамиятда оилавий қадрият­лар болаларда маънавий-ахлоқий тарбия билан бирга экологик онг, табиатга ҳурмат ва жамият олдидаги масъулиятни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Рақамли технологиялар ва онлайн платформалар экологик билимларни кенгайтирса, оиланинг намунавий ва йўналтирувчи ўрни боланинг рақамли муҳитда ҳам маънавий барқарорлигини таъминлайди.

«Ўзбекистон – 2030»  стратегияси:  оилавий қадриятлар ва экологик  тарбия  уйғунлиги

Янгиланаётган «Ўзбекистон – 2030» стратегиясидаги бешта устувор йўналишдан бири сифатида сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни белгилайди. Бу йўналиш экологик вазиятни яхшилаш ва хавфларни камайтириш мақсадида сув ресурсларини оқилона бошқариш, ҳаво ифлосланишини қисқартириш, чиқиндиларни қайта ишлаш, дарахт экиш ва яшил майдонларни кенгайтириш, шунингдек, экологик самарадор технологиялар ҳамда «яшил энергия»ни жорий этишни қамраб олади.

2026 — 2030 йилларга мўлжалланган «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг 1-иловаси 3-бўлими, 67-бандида мамлакатда экологик вазиятни барқарорлаштириш ва яшил муҳитни кенгайтириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Бу доирада амалга ошириладиган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни муҳофаза қилиш ва иқлимни барқарорлаштириш, балки шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида яшил майдонларни кенгайтириш ҳамда болалар ва ёшлар орасида экологик онгни шакллантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Оила болада илк ижтимоий ва маънавий қадриятлар шаклланадиган муҳит бўлиб, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида оилаларнинг кўкаламзорлаштириш ишларида иштирок этиши экологик тарбияни мустаҳкамлайди. Ота-оналарнинг дарахт экиш, парваришлаш ва атроф-муҳитни асрашдаги шахсий намунаси болада экологик онгни амалий тажриба орқали шакллантиради. Яшил ҳудудлар эса болаларга табиат қонунлари ва инсон-муҳит уйғунлигини англаш, сувни тежаш ва чиқиндиларни саралаш каби экологик масъулиятни сингдирувчи тарбия маконига айланади.

Бу лойиҳаларнинг асосий мақсади фақат дарахт экиш ва муҳитни тиклаш эмас, балки жамиятнинг барқарор ривожланиши учун зарур маданий ва маънавий асосларни мустаҳкамлашдир. Бу жараёнда оила ота-оналар орқали фарзандларга нафақат табиатга ҳурмат, балки ресурслардан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни саралаш ва энергияни тежаш каби экологик одатларни ҳам сингдиради.

Лойиҳаларнинг оилавий қадриятлар билан уйғунлашуви болаларда табиатни асрашга масъулият, жамиятда фаоллик ва ижтимоий фойдали хулқ-атворни шакллантиради. Замонавий ахборот технологиялари эса виртуал экологик лойиҳалар ва онлайн дарслар орқали бу жараён самарадорлигини янада оширади.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида 2026 – 2030 йилларда ҳар йили 200 миллион дарахт экиш ва уларни парваришлаш тизимини йўлга қўйиш устувор вазифа этиб белгиланган. Бу ташаббус нафақат экологик барқарорликни таъминлайди, балки оилавий тарбия орқали болаларда табиатни асраш, меҳнат қадри, сабр ва масъулият каби маънавий фазилатларни шакллантиришга ҳам хизмат қилади. Масалан, оилада мунтазам равишда дарахт суғориш ва уни кузатиш болаларда табиатга меҳр ва экологик масъулиятни шакллантириб, уларнинг маънавий камолотига хизмат қилади ҳамда келажакда жамоавий экологик фаолиятга тайёрлайди.

Шунингдек, Стратегияда шаҳар ҳудудларини яшил майдонлар билан 30 фоиз қоплаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Бу нафақат экологик аҳамиятга эга, балки болаларнинг табиат билан боғланиши, экологик онг ва масъулият руҳини шакллантиришда ҳам муҳимдир. Шаҳар боғлари ва яшил ҳудудлар болалар учун интерфаол майдон вазифасини бажариб, дарахт ва гулларни кузатиш, уларнинг ўсиш жараёнини тушуниш ва табиатни асрашни ўрганиш имконини беради. Республикада яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш нафақат давлатнинг экологик стратегияси, балки оилавий қадриятлар орқали фарзандларда табиатга ҳурмат, масъулият ва жамиятда фаолликни шакллантириш самарали восита ҳисобланади. Ота-оналарнинг намунаси, боғларда амалий фаолият ва уйдаги экологик одатлар болаларда барқарор экологик онг, маънавий камолот ва жамоавий масъулиятни ривожлантиришда асосий пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Стратегия доирасида республикадаги яшил боғлар сонини 364 тадан 1023 тагача ошириш вазифаси белгиланган. Бу ташаббус давлат ва маҳаллий бюджетлар орқали аҳоли, айниқса болалар учун қулай экологик муҳит яратишга қаратилган. Яшил боғлар нафақат дам олиш маскани, балки болаларда экологик онг, табиатга эҳтиром ва масъулиятни шакллантиришда тирик тарбия майдони вазифасини бажаради. Маҳалла боғлари орқали болалар табиатни китоб ёки дарс орқали эмас, балки бевосита кузатиш ва иштирок этиш орқали ўрганадилар.

Оила иштирокида боғдан фойдаланиш болаларда табиатни асрашни ҳаёт тарзи сифатида қабул қилишга олиб келади. Ота-онанинг фарзанди билан боғда дарахт суғориши, гул экиши ёки чиқиндиларни тўғри саралаши табиатни ҳурмат қилиш ва масъулиятни намоён этади. Шу тариқа, бола ўз кўзи билан кўриш ва ҳис этиш орқали экологик одатларини ўзлаштиради, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини кузатиш, савол бериш ва хулоса чиқаришни ўрганади.

Оилалар маҳалла ташаббусларида иштирок этиб, боғларни ободонлаштириш акцияларига фарзандлари билан бирга қўшилса, болада нафақат экологик масъулият, балки жамоавий фаоллик, ҳамжиҳатлик ва ватанпарварлик туйғуси ҳам шаклланади. Бу эса оилавий қадриятлар – ҳамкорлик, меҳнатсеварлик ва жамиятга фойдали бўлиш ғоялари билан уйғунлашади.

Стратегияга мувофиқ, атроф-муҳитга таъсири юқори саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳар йили камида 10 миллион туп кўчат экиш орқали яшил боғлар барпо қилади. Бу ҳудудлар саноат ва аҳоли масканлари орасида табиий ҳимоя вазифасини бажариб, ҳаводаги зарарли моддаларни камайтиради, шовқинни юмшатади ва умумий экологик муҳитни яхшилайди. Шу билан бирга, ташаббус болаларга ишлаб чиқариш фаолияти табиатга таъсир кўрсатиши мумкинлигини, лекин тўғри ёндашув ва масъулият орқали уни камайтириш мумкинлигини амалда кўрсатади.

Айнан шу нуқтада оиланинг ўрни муҳимдир. Агар ота-она болага корхона фаолияти ва унинг атроф-муҳитга таъсирини оддий мисоллар орқали тушунтирса, «сабаб – оқибат» боғланиши шаклланади. Бола ишлаб чиқариш ҳам, табиатни асраш ҳам инсон жавобгарлиги эканини англайди. Масалан, ота-оналар фарзандлари билан корхона атрофидаги яшил боғ акцияларида иштирок этса, бола дарахт экиш билан бирга жамоа ҳамкорлиги, катталар меҳнатига ҳурмат ва жамият олдидаги масъулиятни ҳис қилади, шу тариқа экологик масъулият ва оилавий қадриятларни ўзлаштиради.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Стратегия доирасида Тошкентда яшил ҳудудлар майдони 800 гектардан 4 450 гектарга етиши режалаштирилган. Бу нафақат ҳаво сифатини яхшилаш ва иссиқликни камайтириш, балки болалар учун табиатни бевосита кузатиш ва иштирок орқали ўрганиш имкониятини яратади. Янги боғлар ва яшил ҳудудлар болаларда табиатга яқинлик ҳиссини уйғотиб, уларни интернет экранларидан узоқлаштириш, жисмоний фаолликни ошириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилади. Оила бу жараёнда муҳим роль ўйнайди: ота-оналар боғларни мунтазам сайр қилиб, дарахт ва гулларни асраш, атроф-муҳитни тоза ушлаш каби оддий, лекин муҳим одатларни болага кўрсатиши мумкин. Шунингдек, «Нега бу ер тоза бўлиши керак?», «Нега дарахт синдирилмаслиги лозим?» каби саволлар орқали болада экологик онг ва масъулият ҳисси табиий равишда шаклланади. Бу жараён оилавий тарбия ва экологик маданиятни уйғунлаштириб, болаларнинг маънавий ва амалий ривожланишига хизмат қилади.

Айрим оилалар дам олиш вақтида боғда дарахт суғориш, чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва пластик материалларни махсус жойларга ташлаш каби оддий, лекин муҳим одатларни болалар билан бирга бажариши мумкин. Масалан, бола ота-онаси билан боғда юриб, чиқиндиларни ерга ташламайдиган, дарахтларга зиён етказмайдиган оилани кўрса, бу унинг онгида намуна сифатида мустаҳкамланади ва кейинчалик у ҳам шу одатларни ҳаётида қўллайди. «Яшил макон» лойиҳаси доирасида давлат дарахт экиш, яшил майдонларни кўпайтириш, яшил боғлар барпо этиш ва чиқиндиларни қайта ишлаш каби чораларни қўллаб-қувватласа, хусусий сектор ва хомийлар молиявий иштирок этиб, экологик барқарорликни таъминлайди. Лекин бу жараёнда оила болаларнинг биринчи мактаби сифатида экологик тарбияни амалга оширишда ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Оилавий қадриятлар асосида экологик тарбияни ривожлантириш мақсадида қатор амалий таклиф ва тавсияларни ҳаётга жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, Оилавий қадриятлар асосида экологик тарбияни ривожлантириш учун «оила ва боғ куни» ташкил этилиб, болаларни дарахт экиш, суғориш ва чиқиндиларни саралашга жалб этиш тавсия қилинади.

Шу билан бирга, уйда мини-экологик лойиҳалар ва маҳалладаги экологик тадбирларда қатнашиш болаларда ресурсни тежаш, барқарор турмуш ва ижтимоий масъулият кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

Бундан ташқари, медиа ва рақамли платформалар орқали онлайн семинарлар, виртуал боғлар ва интерфаол лойиҳалар болаларнинг экологик билимини кенгайтириб, рақамли муҳитда фаоллигини таъминлайди. Давлат дастурлари ва оилавий тарбияни уйғунлаштириш эса уларда экологик онг ва маънавий барқарорликни шакллантиради.

Шу тариқа, оилавий қадриятлар ва давлатнинг экологик ло­йиҳалари ўзаро уйғунлашган ҳолда амалга оширилганда, келажак авлод нафақат табиатни асраш ва экологик маданиятга эга бўлади, балки маънавий етук, ижтимоий масъулиятли ва жамоавий фаол шахс сифатида барқарор ва фаол жамият қуришда муносиб иштирок этишга тайёр бўлади.

 

 

 

Ҳусниддин НОРҚУЛОВ,

Оила ва гендер

илмий-тадқиқот

институти доценти,

педагогика фанлари

номзоди




Ўхшаш мақолалар

Гуллаш  даврининг ўзгариши  экотизимларга  жиддий таъсир ўтказади

Гуллаш даврининг ўзгариши экотизимларга жиддий таъсир ўтказади

🕔14:41, 12.03.2026 ✔24

Ўсимликларнинг гуллаш вақти ўзгариши экотизимларга жиддий таъсир ўтказиши аниқланди. Гуллаш жараёнининг ўз вақтида юз бермаслиги мева билан озиқланувчи, уруғ тарқатувчи ҳайвонлар ва чанглатувчилар билан уйғунлик йўқолишига сабаб бўлмоқда.

Батафсил
Экологик қулай  муҳитда яшаш ўзимизнинг оқилона ва креатив ёндашувимизга  боғлиқ

Экологик қулай муҳитда яшаш ўзимизнинг оқилона ва креатив ёндашувимизга боғлиқ

🕔15:45, 06.03.2026 ✔59

Экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қиладиган изчил ислоҳотларнинг самараси бугунга келиб ҳар бир ватандошимиз ҳаётида акс эта бошлади, десак хато бўлмайди. Ўтган ҳафта Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи асносида ҳаммамиз бунга яна бир бор гувоҳ бўлдик.

Батафсил
«Каркидон»  ҳудуди яшилликка бурканади

«Каркидон» ҳудуди яшилликка бурканади

🕔15:44, 06.03.2026 ✔61

Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари қизғин паллага кирди. Хусусан, Қува туманидаги сўлим масканлардан бири – «Каркидон» сув омбори ҳудудида ташкил этилган кенг кўламли экологик акция вилоят аҳли ва жамоатчилик вакилларини ягона мақсад йўлида бирлаштирди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Гуллаш  даврининг ўзгариши  экотизимларга  жиддий таъсир ўтказади

    Гуллаш даврининг ўзгариши экотизимларга жиддий таъсир ўтказади

    Ўсимликларнинг гуллаш вақти ўзгариши экотизимларга жиддий таъсир ўтказиши аниқланди. Гуллаш жараёнининг ўз вақтида юз бермаслиги мева билан озиқланувчи, уруғ тарқатувчи ҳайвонлар ва чанглатувчилар билан уйғунлик йўқолишига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 24    🕔 14:41, 12.03.2026
  • Экологик қулай  муҳитда яшаш ўзимизнинг оқилона ва креатив ёндашувимизга  боғлиқ

    Экологик қулай муҳитда яшаш ўзимизнинг оқилона ва креатив ёндашувимизга боғлиқ

    Экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қиладиган изчил ислоҳотларнинг самараси бугунга келиб ҳар бир ватандошимиз ҳаётида акс эта бошлади, десак хато бўлмайди. Ўтган ҳафта Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи асносида ҳаммамиз бунга яна бир бор гувоҳ бўлдик.

    ✔ 59    🕔 15:45, 06.03.2026
  • «Каркидон»  ҳудуди яшилликка бурканади

    «Каркидон» ҳудуди яшилликка бурканади

    Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари қизғин паллага кирди. Хусусан, Қува туманидаги сўлим масканлардан бири – «Каркидон» сув омбори ҳудудида ташкил этилган кенг кўламли экологик акция вилоят аҳли ва жамоатчилик вакилларини ягона мақсад йўлида бирлаштирди.

    ✔ 61    🕔 15:44, 06.03.2026
  • Табиатни асраш –  инсонни ва келажакни  ҳимоя қилиш демак

    Табиатни асраш – инсонни ва келажакни ҳимоя қилиш демак

    Бугун дунё шиддат билан ўзгармоқда. Олдимизда турган глобал хавфлар – иқлим инқирозидан тортиб, ижтимоий тенгсизликкача – бир-бири билан чатишиб кетган ягона занжирга айланди.

    ✔ 73    🕔 16:42, 26.02.2026
  • Чиқиндилар  морфологик таркибини аниқлаш

    Чиқиндилар морфологик таркибини аниқлаш

    Уларни қайта ишлаш имкониятини бир неча баробарга оширади

    ✔ 78    🕔 16:41, 26.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар