Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаевнинг Фарғона вилояти Сўх туманидаги ўрганишлари давомида фуқаролар томонидан кўз касалликлари муаммосини аниқлашда ички кўз босимини ўлчаш аппарати носозлиги муаммоси юзасидан мурожаат қилинган эди.
Депутат ташаббуси билан Экологик партия ҳамда вилоят кўз касалликлари шифохонаси ҳамкорлигида Сўх туманида аҳоли учун 10 кунлик бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
19 январдан бошлаб Фарғона вилоятининг энг тажрибали офтальмологлари томонидан Сўх туманида аҳоли учун бепул тиббий хизмат кўрсатиш ишлари бошлаб юборилди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔40
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔34
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔36
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил