Етти кун      Бош саҳифа

Олмазор – ривожланиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда намуна бўлиши зарур

Яқинда Президентимиз бошчилигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида Олмазор туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда аниқ бизнес-режаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, жорий йилда Олмазор тумани маҳаллий бюджетига қўшимча 525 миллиард сўм маблағ келиб тушиши кутилмоқда. Бу эса туманнинг иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бугунги кунда пойтахтимизнинг ушбу туманида 447 гектар ҳудудни қамраб олган комплекс мастер-режа асосида туризм, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик йўналишлари жадал ривожлантирилмоқда. Мазкур режа доирасида битта мактаб, иккита болалар боғчаси ва битта спорт мактаби барпо этилиши, шунингдек, 8 та боғ ҳамда сунъий кўллар ташкил этилиши режалаштирилган.

Алоҳида эътибор қадимий «Кайковус» канали бўйида амалга ошириладиган ободонлаштириш ишларига қаратилди. Каналнинг 2 километр қисми Эски шаҳар ҳудудидаги 8 та маҳалладан ўтади. Эндиликда ушбу маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ягона «лойиҳа гуруҳи» сифатида бирлашиб, яхлит концепция асосида канал бўйида савдо, сервис ва дам олиш инфратузилмасини ривожлантириш устида иш олиб боради.

Бугунги кунга қадар 576 та хонадон миллий услубда таъмирланди. 100 нафардан ортиқ тадбиркор томонидан 166 миллиард сўм инвестиция киритилиб, ушбу лойиҳалар орқали 1 500 нафаргача доимий иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда.

Президентимиз йиғилишда шундай таъкидлади:

«Ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча учун камида беш йиллик аниқ ривожланиш режаси бўлиши шарт. Ободонлаштириш ва бизнес бир-бири билан узвий боғлиқ бўлмаса, кутилган натижага эришиб бўлмайди».

Шунингдек, тарихий муҳитни асраб-авайлаган ҳолда замонавий инфратузилмани яратиш, аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш устувор вазифа экани қайд этилди. Қувонарлиси, бундай лойиҳаларни «яшил» иқтисодиёт тамойиллари асосида амалга ошириш бўйича алоҳида топшириқлар берилди.

Олмазор туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фаоли сифатида ушбу ташаббус­ларни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Асосий мақсад, қабул қилинаётган қарорлар амалий натижаси ҳар бир маҳаллада сезилиши, жалб этилаётган инвес­тициялар эса реал иш ўринлари ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилиши лозим. Давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган барча ислоҳот ва жараёнлар устидан депутатлар томонидан таъсирчан ва тизимли назорат олиб борилиши зарур, деб ҳисоблайман.

 

Шаҳноза УМАРХОДЖАЕВА,

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

🕔15:00, 08.10.2026 ✔61

Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Батафсил
Ёзёвонда  ижтимоий хизматлар сифати қониқарлими?

Ёзёвонда ижтимоий хизматлар сифати қониқарлими?

🕔14:59, 08.10.2026 ✔62

Ёзёвон туманидаги бир қатор ижтимоий объектларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлонбек Абдуллаев томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Батафсил
Депутат  халқ арзини  эшитди

Депутат халқ арзини эшитди

🕔14:59, 08.10.2026 ✔65

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги «Илтифот» маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги ва аҳоли вакиллари билан учрашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 61    🕔 15:00, 08.10.2026
  • Ёзёвонда  ижтимоий хизматлар сифати қониқарлими?

    Ёзёвонда ижтимоий хизматлар сифати қониқарлими?

    Ёзёвон туманидаги бир қатор ижтимоий объектларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлонбек Абдуллаев томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 62    🕔 14:59, 08.10.2026
  • Депутат  халқ арзини  эшитди

    Депутат халқ арзини эшитди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги «Илтифот» маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги ва аҳоли вакиллари билан учрашди.

    ✔ 65    🕔 14:59, 08.10.2026
  • Қоракўлдаги  кўчатлар экишга тайёрми?

    Қоракўлдаги кўчатлар экишга тайёрми?

    «Яшил макон» умуммиллий ло­йиҳаси доирасида кўчат экиш билан бирга, уларни парваришлаш ва асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 62    🕔 14:58, 08.10.2026
  • Жамоатчилик  нима деяпти?

    Жамоатчилик нима деяпти?

    Экологик экспертиза ва лойиҳалар муҳокамасида, албатта, аҳоли фикри эшитилмоқда

    ✔ 65    🕔 14:58, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар