ЎЭП Шароф Рашидов туман кенгаши томонидан экологик тозалик акцияси ташкил этилди. Мазкур тадбирда ёш эковолонтёрлар фаол иштирок этди.
Акция доирасида Пахтакор ҳамда Шароф Рашидов туманларига туташ ҳудуддан оқиб ўтувчи канал бўйларида тозалаш ишлари амалга оширилди. Тадбир давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган қатор амалий ишлар олиб борилди.
Мазкур ташаббуснинг асосий мақсади ёшлар ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, табиатга нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантириш, шунингдек, жамиятда тозалик ва ободонлаштириш ишларига кенг жамоатчиликни жалб этишдан иборат бўлди.
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔108
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔90
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔116
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил