Нукус шаҳрида канализация тизимларини реконструкция қилиш ва янги тармоқлар қуриш лойиҳасига старт берилди. Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар билан танишиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, шаҳардаги мавжуд тизимларнинг аксарияти бундан 50-60 йил аввал ўрнатилган бўлиб, ҳозирда ўз ишлаш муддатини ўтаб бўлган. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Жаҳон банкининг 78 миллион доллар маблағи ҳисобидан Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманларида жами 286 километр канализация тармоқларини қуриш белгиланган.
Хусусан, Нукус шаҳрининг ўзида 193,5 километр узунликдаги қувурлар ётқизилиб, 25 та насос станцияси барпо этилади. Ушбу ишлар якунига етгач, шаҳар аҳолисининг канализация тизими билан қамраб олиниш даражаси ҳозирги 27,6 фоиздан 46 фоизга кўтарилади.
Лойиҳанинг техник имкониятлари оқова сувларни қайта ишлаб, улардан қайта фойдаланишга ҳам хизмат қилади. Тозаланган сувлар техник мақсадлар ва аҳоли томорқаларини суғориш учун йўналтирилиши кўзда тутилган. Бу каби тизимли янгиланишлар яқин орада Хўжайли ва Тахиатош туманларида ҳам бошланади.
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔108
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔90
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔116
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил