Эълонлар      Бош саҳифа

Диққат, учта катта танлов: Ёшларнинг яшил Ташаббуслари  қўллаб-қувватланади

Ёшлар ишлари агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ёшларнинг яшил ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақадида 3 та мега танлов ташкил этилади.

Диққат,  учта катта танлов: Ёшларнинг яшил  Ташаббуслари  қўллаб-қувватланади

Хусусан, «Яшил инновациялар» танлови – инновацион ғоя ва техник ечимлар учун (14-18 ва 19-30 ёш тоифасида), «Экологик-ижтимоий лойиҳалар» танлови – экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишидаги эко-фаоллар учун, «Яшил ташаббуслар стипендияси» танлови эса экология ва қишлоқ хўжалиги йўналиш­ларида магистратура ва докторантура босқичида таҳсил олаётган тадқиқотчилар учун мўлжалланган.

«Яшил инновациялар» танловида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришларини юмшатиш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва камайтириш, қайта тикланувчи энергия манбалари, инновацион экологик технологиялар, қурилмалар ва веб-ишланмалар, «Экологик-ижтимоий лойиҳалар» танловида эса ёшларда экологик билимларни оширишга қаратилган семинарлар дастури, чиқиндиларни йиғиш ва тўғри тақсимлаш каби акциялар, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бағишланган туркум тадбирлар ҳамда ўз маҳалласи ёки таълим муассасасида дарахт кўчатлари экиш, шунингдек, ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш ва ўсимликларни парваришлашга оид лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, «Яшил ташаббуслар стипендияси» танловида номзодлар экология, яшил иқтисодиёт, иқлим ўзгариши ёки қишлоқ хўжалиги йўналишларида камида иккита республика ёхуд халқаро илмий-­амалий конференцияларда илмий мақолалар чоп эттирган бўлиши лозим. Тадқиқот иши доирасида амалга оширилган лойиҳа эса камида 70 фоиз тайёрлик даражасига эга бўлиши ҳамда докторант таҳсил олаётган илмий муассасанинг илмий кенгаши томонидан расмий хулосаси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танловларнинг республика босқичида ғолиб бўлган лойиҳалар молиялаштирилади.

Аризалар 20 январдан 20 февралгача yashiltashabbus.uz сайти орқали қабул қилинади.




Ўхшаш мақолалар

Диққат,  учта катта танлов: Ёшларнинг яшил  Ташаббуслари  қўллаб-қувватланади

Диққат, учта катта танлов: Ёшларнинг яшил Ташаббуслари  қўллаб-қувватланади

🕔15:54, 29.01.2026 ✔42

Ёшлар ишлари агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ёшларнинг яшил ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақадида 3 та мега танлов ташкил этилади.

Батафсил
«Яшил  замин  яратувчилари»  эко-марафони ўтказилади

«Яшил замин яратувчилари» эко-марафони ўтказилади

🕔15:52, 13.11.2025 ✔92

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан

Батафсил
ШҲТ:  Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш –  минтақавий хавфсизликнинг  муҳим қисми

ШҲТ: Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – минтақавий хавфсизликнинг муҳим қисми

🕔20:45, 24.09.2022 ✔502

ШҲТ кўлами бўйича БМТдан кейин турадиган йирик минтақавий тузилмадир. Бу ташкилот қамраган ҳудудларда дунё аҳолисининг 42 фоизи истиқомат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар