Табиат      Бош саҳифа

Зарафшонда йиртқич қуш

Мамлакатимиз муҳофаза ҳудудларида ёввойи табиат вакилларининг эмин-эркин ҳаёт кечираётгани биологик турлар асраб-­авайланаётгани ва уларга етарлича ғамхўрлик кўрсатилаётгани белгисидир.

Зарафшонда  йиртқич қуш

Худди шундай ноёб йиртқич қушлардан бири – сариқ сор Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудида олиб борилган кузатув жараёнида қайд этилди.

Сариқ сор қарчиғайсимонлар оиласига мансуб, Ўрта Осиёда энг кўп тарқалган йиртқич қуш турларидан биридир. Танаси жигарранг, қўнғир ва сарғиш бўлади, қанотлари очиқ рангдалиги билан ажралиб туради. Ўтроқ ҳолда яшайди, дашт, яримчўл ва чўл зонасида уялайди. Март охирида ёки апрелда тухум қўяди ва 2-5 тагача бола очади. Тоғли ҳудудларда, текисликларда ва ҳайдаладиган ерларда ҳам яшайди.

Сариқ сор юмронқозиқ, қумсичқон, дала сичқони ва бошқа кемирувчилар, типратикан, майда қушлар, тошбақалар, калтакесаклар, илонлар билан озиқланади. Бу қуш экологик мувозанатни сақлашда муҳим бўғин ҳисобланади.

2018 йилда ташкил этилган Зарафшон миллий табиат боғи Самарқанд вилоятининг Жомбой ва Булунғур туманлари ҳудудида, Зарафшон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган. Ҳудудда 21 турдаги балиқлар (3 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган), 13 турдаги судралиб юрувчилар (5 тури «Қизил китоб»да), 243 турдаги қушлар (32 тур «Қизил китоб»да), 25 турдаги сутэмизувчилар (4 тури «Қизил китоб»да) учрайди.




Ўхшаш мақолалар

Хитойнинг чўлланишга қарши тажрибасини  Навоийда қўллаш мумкинми?

Хитойнинг чўлланишга қарши тажрибасини Навоийда қўллаш мумкинми?

🕔10:57, 24.03.2026 ✔15

Хитойнинг Нинся-Хуэй автоном райони Хитойда чўлланиш хавфи юқори бўлган ҳудудлардан бири бўлиб, қуруқ иқлим, шамол эрозияси, қум кўчиши, ер деградацияси ва сув танқислиги таъсирида узоқ йиллар давомида қийин экологик шароитда ривожланган.

Батафсил
Инсон ва табиат муносабати:  Зиддият  ёки муштараклик?

Инсон ва табиат муносабати: Зиддият ёки муштараклик?

🕔10:55, 24.03.2026 ✔19

Инсон муқаррар равишда табиат бағрида дунёга келади. Бугунги кунда бу муносабат қандай шаклда бўлиши кераклиги ҳақидаги савол эса ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ.

Батафсил
Табиатдан  бегоналашиб бораётган болалар

Табиатдан бегоналашиб бораётган болалар

🕔10:54, 24.03.2026 ✔19

Инсоният минг йиллар давомида она табиатнинг бағрида вояга етди. Тупроқ иси, баргларнинг шитирлаши ва қушларнинг навоси биз учун бегона эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар