Кениялик экофаол Труфена Мутони дарахтни 72 соат қучоқлаб турган ҳолда янги жаҳон рекордини ўрнатди. Шу тариқа у аввалги натижани ортда қолдириб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
Уч сутка давомида 22 ёшли фаол дарахтни қўйиб юбормаган. Бу орқали у атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари ва табиатга эҳтиёткор муносабатда бўлиш зарурлигига эътибор қаратган. Мутони шу тариқа Гана вакили Фредерик Боаке томонидан ўрнатилган ва 50 соатдан сал кўпроқ давом этган рекордни янгилаган.
Бу Мутонининг рекорд ўрнатишга биринчи уриниши эмас. 2025 йил февраль ойида у 48 соат дарахтни қучоқлаган ҳолда туришга муваффақ бўлган. Аммо бу сафар у ўз натижасини сезиларли даражада яхшилади.
Фаолнинг сўзларига кўра, унинг биринчи уриниши рамзий ишора бўлган. Иккинчи уриниши эса онгли мажбурият сифатида амалга оширилган. Дастлабки уринишга тайёргарлик жараёнида у қуруқ рўза тутган, сув истеъмолини камайтирган ва организмини узоқ вақт сувсиз қолишга мослаштириш учун машқ қилган. Бироқ иккинчи уриниш олдидан у соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкинлигини англаб, бу усулдан воз кечган.
Барқарор ривожланишда Япония билан экологик ҳамкорлик
🕔11:03, 24.03.2026
✔13
Эндиликда иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, атмосфера ҳавоси ва сув ресурслари ифлосланишини камайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришда Япония илғор технологиялари қўлланилади.
Батафсил
Ҳарорат кўтарилиши ўғил болалар туғилишини камайтирмоқда
🕔14:38, 12.03.2026
✔52
Ҳаво ҳароратининг тобора кўтарилиши инсоният демографиясига кутилмаган таъсир кўрсатмоқда. Янги тадқиқотга кўра, ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 20 даражадан ошганда, қиз болаларга нисбатан ўғил болалар туғилиши камайиши кузатилмоқда.
Батафсил
Ҳаводан сув олиш мумкин
🕔14:38, 12.03.2026
✔51
Берклидаги Калифорния университети профессори ва 2025 йилги Нобель мукофоти совриндори Умар Ёжий намлик 20 фоиздан паст бўлган шароитда ҳам ҳар куни 1000 литргача тоза сув ажратиб олишга қодир қурилмани ишлаб чиқди.
Батафсил