Улкан мегаполиснинг «яшил ўпкаси»
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Янги Тошкентнинг «яшил шаҳар» концепцияси амалий босқичга кирди.
БатафсилЎЭП Оҳангарон туман партия ташкилоти раиси номига Оҳангарон тумани «Қорасувёқа» МФЙ, Қўрғон кўчасида истиқомат қилувчи фуқародан мурожаат келиб тушди. Партия ташкилоти мазкур мурожаатга асосан жамоатчилик мониторинги ўтказди.
Мониторинг давомида маълум бўлишича, боғдорчилик қилиш мақсадида 16 гектар ер майдонини олган фермер мазкур ер майдонида мавжуд бўлган дарахтларни ҳеч қандай рухсатномасиз тарзда кесиб, ёқиб юборган. Маҳалла аҳолисининг айтишича, бу боғлардан кўп йўллардан бери аҳоли фойдаланиб келган. Афсуски, бу ердаги дарахтлар аёвсиз тарзда кесилиб, илдизлари техника ёрдамида ковлаб олинган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил ҳудудларни сақлаш, дарахт ва ўрмонзорларни ноқонуний кесишнинг олдини олиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.
Ушбу ҳолат масъуллар томонидан жойига чиқиб ўрганилганда юқоридаги мурожаат ўз тасдиғини топди ва аҳоли иштирокида кесилган дарахтлар бирма-бир рўйхатдан ўтказилди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан масъуллар ва фуқаролар иштирокида далолатнома тузилди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Янги Тошкентнинг «яшил шаҳар» концепцияси амалий босқичга кирди.
БатафсилМамлакатимизда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
БатафсилИнсоният ва табиат ўртасидаги уйғунликни асраш, жамиятда экологик маданиятни юксалтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.
Батафсил