Улкан мегаполиснинг «яшил ўпкаси»
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Янги Тошкентнинг «яшил шаҳар» концепцияси амалий босқичга кирди.
БатафсилТабиатни асраш ва чиқиндиларсиз яшаш маданиятини шакллантириш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Шу мақсадда Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят кенгаши ҳамда Самарқанд давлат университетининг География ва экология факультети ҳамкорлигида «Чиқиндисиз ҳаётни танланг!» шиори остида кенг кўламли ободонлаштириш акцияси ташкил этилди.
Мазкур экологик ҳаракат нафақат ҳудудни тозалаш, балки талаба-ёшларнинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини ўзгартиришга хизмат қилди. Акцияда университет профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда «Эко-олам» тўгараги, «Эко-клуб» ҳамда «Flamingo» клуби аъзолари, шунингдек, юзлаб кўнгилли талабалар фаол иштирок этишди.
Тадбир давомида ҳудудни чиқиндилардан тозалаш билан бирга, уларни турларга ажратиш ва саралаш бўйича амалий машғулотлар ҳамда кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилди. Ёш экологлар ўз мисолларида чиқиндисиз ҳаёт кечиришнинг афзалликларини намойиш этишди.
«Чиқиндисиз ҳаётни танланг!» мавзусидаги танлов ғолиблари аниқланиб, уларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда энг қадрли совға – китоблар топширилди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Янги Тошкентнинг «яшил шаҳар» концепцияси амалий босқичга кирди.
БатафсилМамлакатимизда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
БатафсилИнсоният ва табиат ўртасидаги уйғунликни асраш, жамиятда экологик маданиятни юксалтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.
Батафсил