Етти кун      Бош саҳифа

Олтинсойда янги турар жойлар

Олтинсой туманининг Оқарбулоқ маҳалласида замонавий архитектура ва экологик масъулият уйғунлигини ўзида мужассам этган йирик лойиҳа – 15 та 7 қаватли турар жой мажмуаси қад ростламоқда.

Олтинсойда янги турар жойлар

Лойиҳа нафақат аҳолини уй-жой билан таъминлаш, балки улар учун хавфсиз ва қулай яшаш муҳитини яратишни мақсад қилган. Мажмуа ҳудудида 90 ўринли боғча, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилиши эса унинг ижтимоий аҳамиятини янада оширади.

Қурилиш ишларида фақат биноларнинг мустаҳкамлиги эмас, балки уларнинг атроф-муҳитга таъсири ва экологик нормаларга мослиги ҳам асосий диққат марказида. Ўзбекистон Экологик партияси Олтинсой туман кенгаши ишчи гуруҳи мазкур жараённи яқиндан ўрганиб бормоқда. Партия фаоллари томонидан болалар майдончаларининг санитария-экологик хавфсизлиги, ҳудудда яшил майдонлар барпо этиш режалари ҳамда муҳандислик-коммуникация тизимларининг ҳолати синчиклаб мониторинг қилинди.

Бундай ўрганишлардан кўзланган бош мақсад – лойиҳанинг ҳар бир босқичида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфларнинг олдини олишдир. Натижада Олтинсой аҳолиси нафақат янги хонадонларга, балки экологик тоза ва хавфсиз яшаш муҳитига эга бўлади.




Ўхшаш мақолалар

Улкан мегаполиснинг  «яшил ўпкаси»

Улкан мегаполиснинг «яшил ўпкаси»

🕔11:02, 24.03.2026 ✔19

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Янги Тошкентнинг «яшил шаҳар» концепцияси амалий босқичга кирди.

Батафсил
«Янги Умид» маҳалласининг «яшил белбоғи»

«Янги Умид» маҳалласининг «яшил белбоғи»

🕔11:01, 24.03.2026 ✔17

Мамлакатимизда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Батафсил
Халқаро ўрмон  кунида кўчат экилди

Халқаро ўрмон кунида кўчат экилди

🕔11:00, 24.03.2026 ✔18

Инсоният ва табиат ўртасидаги уйғунликни асраш, жамиятда экологик маданиятни юксалтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Улкан мегаполиснинг  «яшил ўпкаси»

    Улкан мегаполиснинг «яшил ўпкаси»

    Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Янги Тошкентнинг «яшил шаҳар» концепцияси амалий босқичга кирди.

    ✔ 19    🕔 11:02, 24.03.2026
  • «Янги Умид» маҳалласининг «яшил белбоғи»

    «Янги Умид» маҳалласининг «яшил белбоғи»

    Мамлакатимизда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

    ✔ 17    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Халқаро ўрмон  кунида кўчат экилди

    Халқаро ўрмон кунида кўчат экилди

    Инсоният ва табиат ўртасидаги уйғунликни асраш, жамиятда экологик маданиятни юксалтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.

    ✔ 18    🕔 11:00, 24.03.2026
  • Соғлом ҳаёт сифатли ва хавфсиз муҳитда яратилади

    Соғлом ҳаёт сифатли ва хавфсиз муҳитда яратилади

    Жамиятнинг ижтимоий устувор йўналишлари, хусусан, тиббий хизмат сифати ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари доимий депутатлик назоратида бўлиб келмоқда.

    ✔ 14    🕔 11:00, 24.03.2026
  • Сирдарёда «яшил макон» ҳашари

    Сирдарёда «яшил макон» ҳашари

    Сирдарё вилоятида умумхалқ ҳашари доирасида ҳудудларни янада ободонлаштириш ва яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар изчил давом этмоқда.

    ✔ 17    🕔 10:59, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар