Улкан мегаполиснинг «яшил ўпкаси»
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Янги Тошкентнинг «яшил шаҳар» концепцияси амалий босқичга кирди.
БатафсилАтроф-муҳит мусаффолигини сақлаш ва аҳоли яшаш жойларида санитария ҳолатини яхшилаш Ўзбекистон Экологик партияси фаолиятининг энг устувор йўналишларидан бири. Партиянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали жамоатчилик назорати тизимининг самарали йўлга қўйилгани жойлардаги муаммоларни тезкор аниқлаш ва бартараф этиш имконини бермоқда.
Яқинда ЎЭП Арнасой туман кенгаши раиси У.Қўчқоров ҳамда «Ёшлар қаноти» етакчиси А.Яхшиликов томонидан «Олтин водий» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уйлар атрофида чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқиб кетилмаётгани ҳақида танқидий хабар берилган эди. Мазкур ҳолат партия фаоллари томонидан ўрганилиб, тегишли ташкилотларга мурожаат қилингач, масъуллар томонидан тезкор чоралар кўрилди. Натижада ҳудуд қисқа фурсатда чиқиндилардан тўлиқ тозаланиб, аҳоли учун қулай ва тоза муҳит қайта тикланди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Экологик партияси бу каби ҳолатларни бартараф этиш ва олдини олиш ишларини изчил давом эттиради. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ноқонуний чиқиндихоналар юзага келишига йўл қўймаслик, мавжудларини эса тизимли равишда тугатиш бўйича кенг кўламли фаолият олиб борилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Янги Тошкентнинг «яшил шаҳар» концепцияси амалий босқичга кирди.
БатафсилМамлакатимизда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
БатафсилИнсоният ва табиат ўртасидаги уйғунликни асраш, жамиятда экологик маданиятни юксалтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.
Батафсил