Улкан мегаполиснинг «яшил ўпкаси»
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Янги Тошкентнинг «яшил шаҳар» концепцияси амалий босқичга кирди.
БатафсилБугунги кунда саноат корхоналари олдида турган энг муҳим вазифалардан бири – ишлаб чиқариш қувватларини ошириш билан бирга, атроф-муҳит муҳофазасига оид талабларга қатъий риоя этишдир.
Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Хўжаобод туманида жойлашган, халқаро миқёсда машҳур «SAMO» бренди остида фаолият юритаётган «NIL-GRANIT» МЧЖда ўтказилган жамоатчилик мониторинги айнан шу мақсадга қаратилди.
Мазкур корхона вилоятнинг йирик саноат қувватларидан бири саналади. Таъкидлаш жоизки, жамият кунига 35 тонна мато бўяш имкониятига эга. Ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган оқова сувларни зарарсизлантириш ва табиатга салбий таъсирини камайтириш мақсадида 2020 йилда суткасига 5500 куб метр қувватга эга бўлган замонавий локал тозалаш иншооти ишга туширилган эди.
Ўтказилган мониторинг давомида ушбу иншоотнинг бугунги ҳолати ва иш самарадорлиги мутахассислар томонидан атрофлича кўздан кечирилди. Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, айни кунларда тозалаш иншоотида чўкинди миқдори ортиб кетгани ҳамда насос ускуналарини янгилаш, техник кўрикдан ўтказиш зарурати туғилган. Шу сабабли, экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида иншоот фаолияти жорий йилнинг 26 февралидан 5 мартига қадар вақтинчалик тўхтатилган.
Ҳозирда корхонада мато бўяш жараёнлари тўхтатилган бўлиб, фақатгина мато тўқиш ва тайёр маҳсулотларни тикиш ишлари давом эттирилмоқда. Бу эса ишлаб чиқарувчининг экологик масъулиятини, носоз иншоот билан ишлаб, табиатга зарар етказмаслик йўлидаги интилишини кўрсатади.
Мониторинг якунида Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари ва жамоатчилик назорати гуруҳи томонидан корхона мутасаддиларига муҳим тавсиялар берилди. Хусусан, экологик меъёрларга қатъий риоя қилиш, оқова сувларни самарали тозалашни изчил давом эттириш ва атроф-муҳитга бўладиган ҳар қандай салбий таъсирларни тизимли равишда камайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Янги Тошкентнинг «яшил шаҳар» концепцияси амалий босқичга кирди.
БатафсилМамлакатимизда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
БатафсилИнсоният ва табиат ўртасидаги уйғунликни асраш, жамиятда экологик маданиятни юксалтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.
Батафсил