Улкан мегаполиснинг «яшил ўпкаси»
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Янги Тошкентнинг «яшил шаҳар» концепцияси амалий босқичга кирди.
БатафсилПартиямиз фракцияси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Хайрулла Гаппаров ва Гулчеҳра Тожибоева Янги Наманган туманидаги Бобораҳим Машраб маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат ва аҳоли турмуш фаровонлиги билан яқиндан танишди.
Маҳалла еттилиги ва фаоллари билан ўтказилган самимий мулоқот давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишлар таҳлил қилинди. Айниқса, ҳудудда ободонлаштириш ва экологик маданиятни юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Депутатлар мавжуд муаммоларни ўрганиш билан бирга, уларни тезкор ва самарали ҳал этиш бўйича ўз тавсия ва таклифларини билдирдилар.
Депутатлар маҳалла ҳудудида фаолият юритаётган «ECORICH» хусусий тадбиркорлик субъекти фаолияти билан танишди. Корхонада яратилган иш ўринлари, ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулот сифати кўздан кечирилди. Тадбиркор билан кечган суҳбатда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва соҳадаги тўсиқларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Янги Тошкентнинг «яшил шаҳар» концепцияси амалий босқичга кирди.
БатафсилМамлакатимизда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
БатафсилИнсоният ва табиат ўртасидаги уйғунликни асраш, жамиятда экологик маданиятни юксалтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.
Батафсил