Улкан мегаполиснинг «яшил ўпкаси»
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Янги Тошкентнинг «яшил шаҳар» концепцияси амалий босқичга кирди.
БатафсилБухоро вилоятидаги сайловчилар ҳузурига борган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари ўринбосари Ойбек Раҳимов Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида бўлиб, муассасадаги ўқув жараёнлари ва талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, ўрта бўғин мутахассислари билим ва кўникмаларини замон талаблари даражасида шакллантириш бугунги таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муҳим бўғини ҳисобланади.
Депутатлик ўрганишлари давомида асосий эътибор назарий билимларни амалиёт билан уйғун ҳолда ташкил этиш, ўқув хоналари ва лабораториялар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳолатига қаратилди. Айниқса, таълим тизимини рақамлаштириш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ва ўқитиш жараёнига инновацион ёндашувларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътироф этилди. Мулоқот давомида техникумда яқин келажакда таълим жараёнларини хорижий тилларда ҳам ташкил этиш, бу орқали талабаларнинг халқаро тиббий стандартларни ўзлаштиришига имконият яратиш бўйича режалар муҳокама қилинди.
Депутат ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни турли ижтимоий ва илмий лойиҳаларга кенг жалб этиш ҳамда истиқболли стартап ғояларини ҳаётга татбиқ этишда кўмаклашиш зарурлигини таъкидлади. Муассаса масъулларига ёшларнинг ижодий ва илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш, замонавий тиббий билимларни эгаллашлари учун янги имкониятларни яратиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Янги Тошкентнинг «яшил шаҳар» концепцияси амалий босқичга кирди.
БатафсилМамлакатимизда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
БатафсилИнсоният ва табиат ўртасидаги уйғунликни асраш, жамиятда экологик маданиятни юксалтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.
Батафсил