Табиат      Бош саҳифа

Гуллаш даврининг ўзгариши экотизимларга жиддий таъсир ўтказади

Ўсимликларнинг гуллаш вақти ўзгариши экотизимларга жиддий таъсир ўтказиши аниқланди. Гуллаш жараёнининг ўз вақтида юз бермаслиги мева билан озиқланувчи, уруғ тарқатувчи ҳайвонлар ва чанглатувчилар билан уйғунлик йўқолишига сабаб бўлмоқда.

Гуллаш  даврининг ўзгариши  экотизимларга  жиддий таъсир ўтказади

 

Бу ҳақда «The Guardian» нашри узоқ йиллик тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Кузатишлар шуни кўрсатяптики, тропик ўсимликлар гуллари иқлим инқирози сабаб аввалгига қараганда бир неча ой олдин ёки кечроқ гулламоқда. 200 йил давомида қайд этилган 8 мингта ўсимлик маълумотлари асосида олиб борилган тадқиқотга кўра, бу ҳолат экотизимлар бўйлаб занжирсимон таъсирлар келтириб чиқариши мумкин.

Тадқиқотчилар ер юзидаги энг катта биологик хилма-хилликка эга, бироқ илмий жиҳатдан кам ўрганилган ҳудудлар ҳисобланган бир қатор мамлакатлардаги гулларни таҳлил қилишган. Улар орасида Бразилия, Эквадор, Гана ва Тайланд каби давлатлар ҳам бор.

Музей намуналарини ўрганиш асосида ўтказилган тадқиқотга кўра, Brazilian amaranth дарахтининг гуллаш даври 1950 йилга нисбатан 80 кун кечроқ содир бўлмоқда. Шунингдек, Ghanaian rattlepod бутасининг гуллаш даври ўтган асрнинг 50-йилларидан 90-йилларгача бўлган даврда 17 кун олдинроққа силжиган.

«Аввалроқ тропик ҳудудларда йил давомида ҳарорат ўзгариши нисбатан кам бўлгани сабабли гуллаш даврига иқлим инқирози унчалик таъсир кўрсатмайди, деган қараш мавжуд эди. Бироқ бу гипотеза нотўғри экани исботланди, – дейди Cолорадо Боулдер университети олими, тадқиқотнинг етакчи муаллифи Скелар Гравес. – Ер юзида иқлим ўзгаришидан таъсирланмайдиган бирор жой йўқ. Бу жуда катта муаммо, чунки тропик ҳудудлар нафақат Ер юзининг қарийб учдан бир қисмини эгаллайди, балки улар Ер сайёрасидаги энг катта биологик хилма-хилликка эга экотизимлар ҳисобланади».

Ҳар йили қарийб 180 га яқин янги ўсимлик турлари айнан тропик ҳудудларда илм-фан учун кашф этилади.

1794 – 2024 йиллар оралиғида йиғилган 33 та тропик турга оид музей маълумотларини жамлаб, қуритилган гул коллекцияларини йиллар давомида кўздан кечирган Гравеснинг айтишича, гуллаш вақти ўртача ҳар ўн йилда икки кунга силжиб борган.

Вазият шу зайлда давом этадиган бўлса, бутун тропик экотизим салбий таъсирга учраши эҳтимоли бор. «Бу ўзгаришлар ва уларнинг кейинги оқибатлари биологик турлар ҳамда озиқ-овқат занжирларини издан чиқаради», – деб ёзади «Plos One» журналида эълон қилинган мақолада тадқиқотчилар. Улар бу ўзгаришлар бутун экотизимлар бўйлаб кетма-кет таъсирларни келтириб чиқариши мумкинлигини, шунингдек, тропик минтақалар иқлим ўзгаришининг глобал таъсирларини англашда катта «эътиборсиз нуқта» бўлиб қолмоқда, дея таъкидлашади.

Бу ўзгариш­лар экотизимга янада кенгроқ таъсир кўрсатиши мумкин. Чунки гуллаш даври мева билан озиқланадиган ва уруғларни тарқатувчи ҳайвонларнинг ҳаётий жараёни билан мос келмай қолмоқда. Яъни, улар кутган пайтда истеъмол қиладиган мева мавжуд бўлмайди. Шунингдек, бошқа ўсимликлар ва чанглатувчилар билан ҳам мувофиқлик бузилмоқда.

Масалан, баъзи гуллар кўчиб келувчи қушлар ёрдамида чангланади. Агар қуш фақат йилига бир неча кун келадиган бўлса ва гуллаш вақтида етилмаса, гул чангланмайди ва қуш ичиш учун нектар тополмайди.

«Экотизимлар жуда нозик тизимлар бўлиб, агар уларнинг бир унсури, айниқса, ўсимликлар бирга уйғун ишламаса, бутун экотизим издан чиқиши мумкин», – дейди Гравес. Бу ўсимликларга боғлиқ ҳайвонларнинг кўпи, жумладан, приматлар аллақачон хавф остида.

Гравеснинг айтишича: «Тадқиқот шуни кўрсатдики, ўзгаришлар мўътадил, шимолий ўрмон ва алп чўллардаги ўсимликларда кузатилган ўзгаришларга ўхшаш. Турли навлар гуллашни бошлаш учун турлича омилларга таянади. Баъзилари учун бу куннинг энг иссиқ ҳарорати бўлиши мумкин, бошқалари учун эса тунда энг совуқ ҳарорат. Агар иқлим ўзгариши гуллаш таъсирини кучайтирса ёки олдинга сурса, муайян тур илгари гуллаши мумкин. Агар иқлим ўзгариши гуллашни уйғотувчи омилни кечиктирса ёки аксинча олдинга сурса, гуллаш кечикади. Шу сабабли, ҳатто бир ҳудуд ичида ҳам гуллаш вақти эрта ёки кеч бўлиши кузатилади.

Тропик экотизимлар бутун сайёранинг соф муҳитига таъсир қилувчи муҳим ҳудудлардир ва бу минтақалардаги ўзгаришлар дунё бўйлаб кетма-кет таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. «Тропик минтақалар ҳам сиз яшайдиган мўътадил ҳудудлар каби хавф остида, шунинг учун уларни муҳофаза қилишга шунча эътибор ва куч сарфлаш керак», – дейди Гравес.

Ушбу тадқиқотда қатнашмаган, Эдинбургдаги қироллик ботаника боғи олими доктор Эмма Буш шундай деди: «Тропик экотизимларнинг мураккаб фасллари узоқ вақт давомида етарлича ўрганилмаган ва шу сабабли нотўғри тушунилган. Бу эса тропик экотизимларни ҳужжатлаштириш ва иқлим ўзгаришининг уларга таъсирини яхшироқ тушуниш учун ҳали қанча иш қилиниши кераклигини кўрсатади».

Бу тадқиқот шуни яна бир бор кўрсатадики, экотизимнинг турли қисмлари иқлим ўзгаришига турлича тезликда жавоб бериши мумкин. Агар ўсимликлар, ҳашаротлар ва бошқа ҳайвонлар уйғунликни йўқотса, барчаси зарар кўриши мумкин. Муаммо шундаки, инсонларга фойда келтирадиган биологик хилма-хил қимматли ресурсларни йўқотиб қўйишимиз эҳтимолдан холи эмас.

 

Диёра ИБРОҲИМОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

🕔17:58, 16.04.2026 ✔27

Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

🕔17:55, 16.04.2026 ✔25

Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

Батафсил
Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

🕔17:50, 16.04.2026 ✔24

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 27    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 25    🕔 17:55, 16.04.2026
  • Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

    Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

    ✔ 24    🕔 17:50, 16.04.2026
  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 34    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 43    🕔 15:53, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар