Жиззахда экологик форум
Бугун дунё ҳамжамиятини иқлим ўзгариши, глобал исиш ва шиддат билан намоён бўлаётган сув тақчиллиги муаммолари ҳар қачонгидан кўпроқ ташвишга солмоқда.
БатафсилМактабгача таълим ташкилоти – бу нафақат билим маскани, балки болажонларнинг соғлом ва хавфсиз камол топиши учун пойдевор.
Бироқ Улуғнор туманидаги «Гулистон» маҳалласида жойлашган 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг бугунги ҳолати бутунлай талабга жавоб бермай қолган эди.
Кўп йиллардан буён капитал таъмирга муҳтож бўлиб келаётган ушбу боғчадаги вазият Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азизбек Акбаров томонидан атрофлича ўрганилди. Бинонинг эскиргани, муҳандислик тармоқларидаги муаммолар ва машғулот хоналарининг талабга жавоб бермаслиги 140 нафар тарбияланувчининг сифатли таълим олишига тўсқинлик қилмоқда.
Маҳалла фаоллари ва ота-оналар билан ўтган очиқ мулоқотда депутат мазкур муаммо шунчаки маҳаллий масала эмас, балки инсон қадри ва болалар келажаги билан боғлиқ стратегик вазифа эканига алоҳида урғу берди.
– Болаларнинг хавфсизлиги ва қулайлиги масаласида муроса бўлиши мумкин эмас. 140 ўринли ушбу масканнинг таъмирланиши фақат қурилиш иши эмас, балки юзлаб оилаларнинг давлатга бўлган ишончидир. Биз ўз ваколатимиз доирасида мазкур объектни яқин орадаги инвестиция дастурларига киритиш ва тегишли идоралар билан тезкор ечим топиш чораларини кўрамиз, – дейди бу ҳақида депутат.
Ўрганиш якунларига кўра, боғча биносини қисқа муддатларда таъмирлаш ва болажонлар учун замонавий шароитлар яратиш масаласи депутат назоратига олинди.
Бугун дунё ҳамжамиятини иқлим ўзгариши, глобал исиш ва шиддат билан намоён бўлаётган сув тақчиллиги муаммолари ҳар қачонгидан кўпроқ ташвишга солмоқда.
БатафсилХалқ депутатлари Учтепа тумани Кенгашидаги ЎЭП депутатлари – Кимё Абдуллаева ва Санжар Жалолов Тошкент шаҳридаги йирик сув тозалаш иншоотларидан бири бўлган «Бўзсув» аэрация станцияси фаолияти бўйича ўрганиш ўтказди.
БатафсилМиришкор туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳамда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш юзасидан кенг қамровли жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди.
Батафсил