Жиззахда экологик форум
Бугун дунё ҳамжамиятини иқлим ўзгариши, глобал исиш ва шиддат билан намоён бўлаётган сув тақчиллиги муаммолари ҳар қачонгидан кўпроқ ташвишга солмоқда.
БатафсилФарғона вилоятидаги ўрганишлар давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаев Ёзёвон туманидаги «Истиқлол», «Тараққиёт» ва «Иштихон» маҳаллаларида бўлиб, ҳудуддаги энг оғриқли масалаларни бевосита жойида таҳлил қилди.
Сайловчилар томонидан ички йўлларни асфальтлаш, пиёдалар йўлакчаларини тартибга солиш ва узоқ йиллардан буён ечимини кутаётган коммунал инфратузилма объектларини янгилаш масаласи кун тартибига қўйилди. Аҳоли вакиллари маҳалла қиёфасини ўзгартириш бўйича аниқ таклиф ва ташаббусларини ҳам ўртага ташладилар.
Депутат ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, муаммоларнинг кўлами ва ечим имкониятларига тўхталиб ўтди:
– Тўпланган мурожаатлар шунчаки қоғозда қолиб кетмайди. Туман мутасаддилари билан биргаликда энг долзарб ва одамлар учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни саралаб, уларни молиялаштириш ва ижросини таъминлашга бор кучимизни йўналтирамиз», — дея масалага ўз муносабатини билдирди Жавлон Абдуллаев.
Ўрганиш якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан туман ҳокимлиги ва тегишли соҳа раҳбарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси белгиланди. «Истиқлол», «Тараққиёт» ва «Иштихон» маҳаллаларидаги ички йўллар ва инфратузилма объектларини босқичма-босқич таъмирлаш ишлари депутат назоратига олинди.
Бугун дунё ҳамжамиятини иқлим ўзгариши, глобал исиш ва шиддат билан намоён бўлаётган сув тақчиллиги муаммолари ҳар қачонгидан кўпроқ ташвишга солмоқда.
БатафсилХалқ депутатлари Учтепа тумани Кенгашидаги ЎЭП депутатлари – Кимё Абдуллаева ва Санжар Жалолов Тошкент шаҳридаги йирик сув тозалаш иншоотларидан бири бўлган «Бўзсув» аэрация станцияси фаолияти бўйича ўрганиш ўтказди.
БатафсилМиришкор туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳамда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш юзасидан кенг қамровли жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди.
Батафсил