Мамлакатимизда истиқлолимизнинг ўттиз беш йиллик тўйига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда нишонлаш борасидаги хайрли ишлар экологик ташаббуслар билан уйғунлашиб кетмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси депутатлари иштирокида Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигида амалий ўрганиш ва экологик акция ташкил этилди.
Дастлаб депутатлар ўрмон хўжалигида кўчат етиштириш жараёнлари, ўрмон фондини кенгайтириш ва ҳудудда экологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Соҳа мутахассислари билан ўтказилган очиқ мулоқотда мавжуд имкониятлар ва истиқболдаги режалар атрофлича муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, ўтган қисқа даврда мамлакатимиз бўйлаб 2 минг гектардан зиёд майдонда 942 та яшил боғ ва жамоат парклари, 47 та массивда «Янги Ўзбекистон боғлари» барпо этилди. Республиканинг тоғ, чўл ва адир ҳудудларида 256 минг гектар ўрмон ташкил қилинган бўлса, Орол денгизининг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда яшил қопламали ҳимоя ўрмонзорлари яратилди. Шунингдек, чанг бўронларининг зарарли таъсирини камайтириш мақсадида 33 та туманда 60 километрли «яшил белбоғ»лар ҳосил қилинди.
Тадбир доирасида Мустақиллигимизнинг 35 йиллигига бағишланган «35 йилга – 35 кўчат» экологик акциясига старт берилди. Ушбу ташаббус доирасида иштирокчилар томонидан 2 гектар майдонга 300 тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Экологик назорат – замонавий саноат талаби
🕔18:01, 16.04.2026
✔5
Бугун саноат тармоқларини ривожлантиришда нафақат иқтисодий самарадорлик, балки экологик хавфсизлик меъёрларига риоя этиш ҳам устувор вазифага айланди. Экологик партия вакиллари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилаётган ўрганишлар айнан шу мақсадга йўналтирилган.
Батафсил
Янги Бунёдобод: муаммолар тизимли ҳал қилинмоқда
🕔18:00, 16.04.2026
✔5
Маҳаллаларда халқ депутатлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолининг ҳаётий муаммоларини тинглаш, уларга амалий ечим топиш ва ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим механизмга айланди.
Батафсил
Ер ости сув ресурслари – жамоатчилик назоратида
🕔18:00, 16.04.2026
✔4
Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан, айниқса, ер ости захираларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш стратегик аҳамиятга эга. Бу жараёнда соҳадаги норматив ҳужжатлар ижросини таъминлаш ва тизимли мониторинг тадбирларини ўтказиш экологик барқарорликнинг асосий гаровидир.
Батафсил