22 апрель – Халқаро Ерни муҳофаза қилиш куни. Бу сана шунчаки тақвимдаги навбатдаги байрам эмас, балки инсониятнинг ўз уйи – сайёрамиз олдидаги қарзини эслатадиган муҳим кун. Учтепа туманидаги 238-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган «Агар мен Ер бўлсам...» мавзусидаги ижодий танловни кузатар эканман, ёшларнинг она табиатга бўлган муносабати мени чуқур мушоҳадага чорлади.
Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган видеороликлар ва саҳна кўринишларида биз катталар баъзан эътибор бермайдиган, аммо эртанги кунимизни белгилайдиган аччиқ ҳақиқатлар акс этди. «Агар мен Ер бўлсам...» деган шартли савол замирида болалар сайёрамизнинг оғриқларини, сувнинг ҳар бир қатраси қадрини ва биттагина дарахтнинг кесилиши бутун бир экотизимга қандай таъсир қилишини бадиий маҳорат билан ифодалаб беришди.
Бугун экологик маданият ҳақида кўп гапиряпмиз. Бироқ ҳақиқий маданият – бу китобдаги қуруқ назария эмас, балки фарзандларимизнинг табиатга бўлган самимий меҳрида. Мактаб саҳнасида Ер тилидан гапирган ўқувчиларнинг чиқишлари шуни кўрсатдики, ёш авлод глобал исиш, атроф-муҳит ифлосланиши ва инсоний беписандликнинг оқибатларини биздан кўра теранроқ ҳис қилмоқда.
Биз бугунги давр вакиллари, табиатни асраш борасида фақат қарорлар қабул қилиш ёки лойиҳалар тузиш билан чекланмаслигимиз керак. Асосий мақсадимиз ҳар бир маҳалла, ҳар бир таълим даргоҳида экологик тарбияни маънавий эҳтиёжга айлантиришдир. Зеро, табиатни севиш ва уни асраш Ватанни севишнинг энг олий кўринишидир.
Танловда ўз ижоди билан катталарни сергакликка чорлаган мурғак қалбларнинг интилишини кўриб, келажакка бўлган ишончимиз ортади. Ер – бизнинг ягона ва муқаддас уйимиз. Уни асраш эса ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз, виждон ишимиз.
Кимё АБДУЛЛАЕВА,
халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔40
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔34
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔36
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил