Табиат      Бош саҳифа

«Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

«Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

Сабаби, биргина кимё фанини билган одам қандай моддалар табиатга қандай зарар етказиши, қандай чиқиндини қаерга ташлаш мумкин эмаслиги каби оддий тушунчаларни яхши билади. Зотан, кимё фани нафақат лаборатория ва дарсликлар доирасидаги назарий билимлар мажмуи, балки экологик маданиятни шакллантиришда муҳим илмий асос сифатида намоён бўлади.

Бугун ҳаётимизда учрайдиган экологик муаммолар кўп ҳолларда кимёвий жараёнлар билан узвий боғлиқ. Масалан, ҳаво ифлосланиши атмосферада карбонат ангидрид, олтингугурт диоксиди ва азот оксидлари миқдорининг ортиши оқибатида юзага келади. Бу моддалар инсон саломатлигига ҳам, табиий муҳитга ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Сув манбалари ифлосланиши эса кўпинча маиший чиқиндилар, ювиш воситалари таркибидаги фосфатлар ва бошқа кимёвий бирикмалар таъсирида содир бўлади. Тупроқнинг деградацияси ҳам пестицидлар, оғир металлар ва турли кимёвий чиқиндилар билан боғлиқ ҳолда кечади.

Демак, экологик муаммоларни чуқур англаш ва уларга ечим топиш учун кимё фанини мактаб даражасида билиш ҳам асосий воситалардан бири ҳисобланади.

Кимё дарслари орқали ўқувчиларда нафақат билим, балки ҳаётий кўникмалар ҳам шаклланади. Энг муҳими, уларда экологик тафаккур ривожланади – яъни инсон фаолияти билан табиатдаги кимёвий жараёнлар ўртасидаги боғлиқликни англаш қобилияти пайдо бўлади.

Шу билан бирга, ўқувчиларда табиатга нисбатан масъулиятли муносабат шаклланади. Улар зарарли моддалардан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни тўғри бошқариш ва атроф-муҳитни асраш зарурлигини англаб етадилар. Амалий машғулотлар эса бу билимларни мустаҳкамлайди. Масалан, оддий фильтрация тажрибаси орқали сувни тозалаш жараёнини тушунган ўқувчи бу кўникмани кундалик ҳаётида ҳам қўллай олади.

Экологик маданиятни шакллантириш фақат мактаб билан чекланиб қолмайди. Бу жараён самарали бўлиши учун учта муҳим бўғин – мактаб, маҳалла ва оила ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориши зарур. Чунки мактаб ўқувчиларга назарий ва амалий билим берса, маҳалла ижтимоий муҳит сифатида турли ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Оилада эса кундалик экологик одатлар шаклланади.

Шу ҳамкорлик асосида қуйидаги тадбирларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади:

• экологик шанбаликлар;

• чиқиндиларни саралаш акциялари;

• «яшил ҳудуд» лойиҳалари.

Бу жараёнларда кимё фани илмий асос вазифасини бажаради ва барча фаолиятга мазмун бағишлайди.

Маҳаллаларда экологик маданиятни юксалтириш учун аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади. Жумладан:

• Чиқиндиларни саралаш тизимини жорий этиш;

• экологик хавфсиз маиший кимё воситаларидан фойдаланиш;

• кимёвий моддаларни меъёр асосида ишлатиш ва сақлаш;

• «яшил технологиялар»ни тарғиб қилиш.

Бу каби ёндашувлар нафақат атроф-муҳитни муҳофаза қилади, балки аҳоли саломатлигини ҳам мустаҳкамлайди.

Сиз экология ва атроф-муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмасангиз албатта фарзандингиз мактабда кимё фанини ўзлаштиришига эътибор қилинг. Чунки бу экологик маданиятни шакллантиришда фундаментал аҳамиятга эга. У орқали инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатни сақлаш мумкин. Айниқса, маҳалла даражасида кимёвий билимларни оммалаштириш орқали экологик муаммоларнинг олдини олиш, соғлом муҳит яратиш ва барқарор ривожланишга эришиш имконияти ортиб боради.

Шу боис, «тоза маҳалла» тушунчаси аввало тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади. Агар ҳар бир фуқаро оддий кимёвий билимларни амалда қўллай олса, жамият тараққиёти йўлидаги энг муҳим қадам қўйилган бўлади.

Кимё – бу шунчаки формулалар эмас. У – тоза ҳаво, мусаффо сув ва соғлом ҳаётнинг илмий кафолати. Маҳалладан бошланган экологик маданият эса бутун жамиятни юксалтиришга хизмат қилади.

 

Муаттархон АКБАРОВА,

Чирчиқ давлат педагогика университети

Табиий фанлар факультети кимё кафедраси катта ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Минг йиллик сукут ёхуд ер юзининг энг қадимий дарахти ҳақида эшитганмисиз?

Минг йиллик сукут ёхуд ер юзининг энг қадимий дарахти ҳақида эшитганмисиз?

🕔08:59, 08.05.2026 ✔33

Табиат – инсоният тарихидан ҳам узоқроқ яшовчи, сирли ва буюк кучга эга. Баъзан у бизга шундай мўъжизаларни намоён этадики, уларни англаш ҳам осон эмас. Шундай мўъжизалардан бири мэтузэла (methuselah tree) дарахтидир.

Батафсил
Ариқлар –  Самарқанд шаҳар кўрки ва  экологик тозалик  рамзига айланиши керак

Ариқлар – Самарқанд шаҳар кўрки ва экологик тозалик рамзига айланиши керак

🕔16:45, 30.04.2026 ✔91

Бутун Ер юзида бўлганидек, экологик вазиятни яхшилаш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Айниқса, чўлланиш муаммоси юқори даражада бўлиб, у экология, иқтисодиёт ҳамда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Ариқлар –  Самарқанд шаҳар кўрки ва  экологик тозалик  рамзига айланиши керак

Ариқлар – Самарқанд шаҳар кўрки ва экологик тозалик рамзига айланиши керак

🕔16:45, 30.04.2026 ✔88

Бутун Ер юзида бўлганидек, экологик вазиятни яхшилаш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Айниқса, чўлланиш муаммоси юқори даражада бўлиб, у экология, иқтисодиёт ҳамда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар