Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилСаноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Зарафшон шаҳрида ўтказилган навбатдаги амалий экологик акция айнан ана шу мақсадга қаратилди. Ўзбекистон Экологик партияси шаҳар Кенгашининг «Ёш экологлар» қаноти аъзолари ташаббуси билан шаҳарнинг саноат ҳудудида кенг қамровли тозалов ишлари ташкил этилди.
Акция давомида ёшлар атрофга ташлаб кетилган полиэтилен пакетлар, пластик ва шиша идишлар, қоғоз ва бошқа маиший чиқиндиларни синчковлик билан йиғиб чиқдилар. Йиғилган чиқиндилар махсус қопларга жойланиб, белгиланган тартибда чиқинди тўплаш майдонларига олиб чиқилди.
Бу каби ташаббуслар шунчаки ҳудудни тозалаш эмас, балки ёшлар ўртасида экологик маданиятни ошириш, атроф-муҳитга бўлган муносабатни ўзгартиришга қаратилган амалий қадамдир.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил