Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин
Тўкилган барглар, қуриган шохлар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини чиқиндига айлантириш шарт эмас.
БатафсилСўнгги йилларда иқлим ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ва кўплаб ҳудудларда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилди.
Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган самарали ёндашувлар ишлаб чиқилмоқда.
Ўзбекистон Президентининг жорий йил 25 май куни қабул қилинган «Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори айни йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этишда муҳим асос бўлмоқда. Ҳужжатга кўра, сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланишни таъминлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.
Келгуси йилдан бошлаб республика ҳудудларида 5 та сел-сув омборларини қуриш, шунинг ҳисобига Самарқанд вилоятида 7 минг гектар, Тошкент вилоятида 2 минг гектар ва Жиззах вилоятида 300 гектар ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш назарда тутилган.
Бу борада Самарқанд вилоятида 3,3 минг гектар ва Тошкент вилоятида 300 гектар янги ерларни ўзлаштириш белгиланди.
Бугунги кунда Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари, тегишли банк ҳамда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида илмий тавсия ва хулосалар асосида республика бўйича кичик сув захираларини барпо қилиш имконияти мавжуд 60 та ҳудуд аниқланган.
Қарор билан 2027-2030 йилларда қуриладиган сел-сув омборларининг манзилли дастури тасдиқланди.
Жиззах вилояти Бахмал туманидаги «Тангатопдисой» ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Оқсоқотасой» сел-сув омборлари қурилишини «Агробанк» АТБ буюртмачилигида ишлаб чиқилган лойиҳаолди ҳужжатларига мувофиқ давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш чоралари кўрилади. Қурилган сел-сув омборлари Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги фойдаланувчи ташкилотлар балансига беғараз топширилади.
Сел-сув омборлари хусусий шерик ҳисобидан қурилиши назарда тутилган бўлиб, бунинг учун сел-сув омборлари ҳимоя зоналарида белгиланган тартибда тасдиқланган мастер-режа асосида туристик-рекреацион зоналари ташкил этилади.
Ушбу ҳудудлар 49 йилга кейинчалик узайтириш шарти билан фойдаланиш учун тўловсиз асосда берилади.
Дарҳақиқат, бу сув фонди ерларидан қўшимча иқтисодий самара олиш ва янги иш ўринларини яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш кўламини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, бу ҳудудларда баҳор-ёз мавсумидаги сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланиш имконини кенгайтиради.
Яқинда давлат раҳбари ҳузурида сув фонди ерлари ҳамда сел сувларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилган эди. Унда Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи юқори экани қайд этилди.
Маълумки, мамлакатимизда сел хавфи мавжуд 60 та йирик сой орқали ҳар йили 690 миллион куб метр сув самарасиз оқиб кетмоқда. Ушбу сувлардан самарали фойдаланиш орқали 13 минг гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш, сув таъминотини яхшилаш ва балиқчиликни ривожлантириш имконияти мавжуд. Йиғилишда қайд этилганидек, сел сувларини бошқаришда фақат тўғон қуриш билан чекланмасдан, сувни тўплаш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, балиқчилик, туризм ва хизматлар соҳаси билан боғлиқ лойиҳаларни интеграл ёндашув асосида амалга ошириш зарур.
Дарҳақиқат, бугунги шароитда мавсумий сел ва ёмғир сувларини йиғиш орқали кичик сув захираларини барпо этиш муҳим ечимлардан бири ҳисобланади.
Шу ўринда «сел, сой ва ёмғир сувларини йиғиш мақсадида ташкил этиладиган сунъий сув ҳавзалари қандай имкон яратади?» деган савол туғилиши мумкин. Аввало суғориш учун қўшимча сув захираси бўлади, ичимлик сув таъминотини яхшилайди, сел хавфини камайтириб, ер ости сувларини тўлдиради. Яна бир жиҳат – кичик гидроэнергетикани ривожлантириш имкони пайдо бўлади.
Олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида кичик сув захираларини барпо этиш мумкин бўлган ҳудудлар аниқланган. Жумладан, тадқиқотларда Тошкент вилояти Паркент туманидаги Заркентсойда 4,45 млн м³ ҳажмли кичик сув ҳавзаси барпо этиш орқали 2500 гектар ерни суғориш имконияти аниқланган.
Шунингдек, Оқсоқотасойда 7,63 миллион м³ ҳажмли сув ҳавзаси ташкил қилиш ва 2400 гектар майдонни сув билан таъминлаш имконияти мавжуд.
Бундан ташқари, замонавий GIS ва рақамли геоахборот технологиялари асосида сув йиғиш майдонлари, рельеф ва сел оқимларини таҳлил қилиш орқали янги сув захираларини аниқлаш ишлари самарали амалга оширилмоқда. ArcGIS, QGIS ва Google Earth Pro дастурлари ёрдамида сув омборларининг ҳажми, сув йиғиш имконияти ва хавфсизлик параметрлари баҳоланмоқда.
Нодирбек ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Сув хўжалиги объектларини
эксплуатация қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи
Тўкилган барглар, қуриган шохлар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини чиқиндига айлантириш шарт эмас.
БатафсилИқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши – мамлакат тараққиётининг муҳим индикатори.
БатафсилСингапур – жаҳондаги энг экологик тоза ва «яшил» шаҳарлардан бири. Бу мамлакатда расмий рўйхатдан ўтган «яшил» партиялар ва парламентда яшиллардан бўлган депутатлар йўқ.
Батафсил