Экология      Бош саҳифа

Ўзбекистон Экологик партияси: Ҳудудлар биринчи ярим йиллик фаолиятни сарҳисоб қилмоқда

Ўзбекис­тон Экологик партияси ҳудудий кенгашларида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар таҳлилига бағишланган ҳисобот йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Уларда партия дастурий мақсадларини амалга оширишда эришилган ютуқлар, йўл қў­йилган камчиликлар ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси:  Ҳудудлар биринчи ярим йиллик фаолиятни  сарҳисоб  қилмоқда

Сурхондарё: партия аъзолари сони 70 мингга етди

Сурхондарё вилоят партия ташкилоти кенгаши йиғилишида ярим йиллик фаолият якунлари муҳокама қилинди. Ўтган 6 ойда партия сафига 2 722 нафар янги аъзо қабул қилиниб, уларнинг умумий сони 70 344 нафарга етди. Шунинг­дек, 43 та янги бошланғич партия ташкилоти тузилиб, уларнинг сони 814 тага етказилди.

Йиғилиш якунида Кенгаш аъзолари таркибига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

Андижон: 441 тадан ортиқ экологик тадбир

Андижонда ўтган кенгаш йиғилишида ҳисобот даврида 441 тадан ортиқ экологик тадбир ўтказилиб, уларга 14 мингга яқин фуқаро жалб этилгани қайд этилди.

Жумладан, «Экология ва саломатлик» аёллар клуби 103 та, «Ёш экологлар қаноти» эса 125 та тадбир ташкил этди. Тадбир якунида фаол депутатлар ва ходимлар ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Наманган: фаолият қониқарли деб топилди

Наманган вилоят кенгашининг ҳисобот йиғилишида Марказий Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Б.Ҳофизов иштирок этди. Тадбирда депутатлик корпуси ва қуйи бўғин фаолиятини жонлантириш масалалари муҳокама қилинди. Вилоят кенгашининг ярим йиллик фаолияти бир овоздан маъқулланиб, қониқарли деб топилди ва фаол депутатлар эътироф этилди.

 

Жиззах: тарғибот ва янги ташаббуслар

Жиззах вилоят кенгаши йиғилишида ҳисобот даврида амалга оширилган ташкилий-сиёсий ва экологик тарғибот ишлари таҳлил қилинди. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, ёшларни лойиҳаларга кенг жалб этиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 

Қашқадарё: 425 та мурожаат ижобий ҳал этилди

Қашқадарёда ўтган йиғилишда келиб тушган 435 та мурожаатнинг 425 таси ижобий ҳал этилгани билдирилди. Депутатлик гуруҳлари томонидан 87 та масала сессиялар муҳокамасига киритилди. Шу билан бирга, ОАВдаги чиқишларда ортда қолаётган айрим туман партия кенгашлари фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, йилнинг иккинчи ярми учун «Йўл харитаси» тасдиқланди.

 

Фарғона: «яшил» ташаббуслар сарҳисоби

Партиянинг Фарғона вилоят кенгаши йиғилишида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшилликни кенг тарғиб этиш ва ҳудудларда амалга оширилган амалий ташаб­буслар сарҳисоб қилинди. Йиғилиш якунида билдирилган таклифлар асосида келгусидаги устувор йўналишлар белгилаб олинди.

 

Самарқанд: ишлар «маҳаллабай» ташкил этилади

Самарқанд вилоят партия кенгашида ўтган муҳокамаларда экологик ўрганишлар ва амалий тадбирларни «маҳалла ва хонадонбай» тизими асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва жойлардаги экологик муаммоларга тезкор ечим топиш бўйича масъ­улларга тегишли топшириқлар берилди.

 

Навоий: 10 мингдан ортиқ фуқаро қамраб олинди

Партия Навоий вилоят кенгашида 2026 йилнинг дастлабки олти ойида амалга оширилган ишлар юзасидан ўтган йиғилишда вилоят бўйлаб 309 та тарғибот тадбири ташкил этилгани алоҳида қайд этилди. Уларда 10 мингдан ортиқ фуқаро қамраб олинди.

Шунингдек, ҳудудларда кенг кўламли жамоатчилик назорати олиб борилди. «Яшил макон» умуммиллий ло­йиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатлари ҳолати ўрганилиб, экологик рейд­лар ва мониторинг тадбирлари ташкил этилди.

 

ЎЭП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Экологик  барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ҳамкорлик

Экологик барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ҳамкорлик

🕔11:04, 18.09.2026 ✔46

Иқтисодий ислоҳотларда янги босқичга кўтарилиш, барқарор тараққиёт омиллари билан ҳамоҳанг ривож­ланиш бугунги куннинг асосий талабига айланиб бормоқда. Барча масалаларда шу жиҳатни инобатга олиш кун тартибидаги долзарб масала тусини олди.

Батафсил
Янги қонун  Овчиликда янги  қоидалар

Янги қонун Овчиликда янги қоидалар

🕔11:01, 18.09.2026 ✔47

Ўзбекистонда ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун билан «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Қурол тўғрисида» ҳамда «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Батафсил
Гулсеварлар ҳаракатининг  кузги акцияси

Гулсеварлар ҳаракатининг кузги акцияси

🕔10:57, 18.09.2026 ✔50

Самарқанд шаҳридаги Ориф Гулханий уй-музейи томонидан салкам чорак асрдан буён «Самарқандни гулга буркаймиз! 1+10» гулсеварлар ҳаракати ҳамда «Ҳар бир ўқувчининг ўз гули бўлсин!» ёш гулсеварлар экологик тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик  барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ҳамкорлик

    Экологик барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ҳамкорлик

    Иқтисодий ислоҳотларда янги босқичга кўтарилиш, барқарор тараққиёт омиллари билан ҳамоҳанг ривож­ланиш бугунги куннинг асосий талабига айланиб бормоқда. Барча масалаларда шу жиҳатни инобатга олиш кун тартибидаги долзарб масала тусини олди.

    ✔ 46    🕔 11:04, 18.09.2026
  • Янги қонун  Овчиликда янги  қоидалар

    Янги қонун Овчиликда янги қоидалар

    Ўзбекистонда ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун билан «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Қурол тўғрисида» ҳамда «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    ✔ 47    🕔 11:01, 18.09.2026
  • Гулсеварлар ҳаракатининг  кузги акцияси

    Гулсеварлар ҳаракатининг кузги акцияси

    Самарқанд шаҳридаги Ориф Гулханий уй-музейи томонидан салкам чорак асрдан буён «Самарқандни гулга буркаймиз! 1+10» гулсеварлар ҳаракати ҳамда «Ҳар бир ўқувчининг ўз гули бўлсин!» ёш гулсеварлар экологик тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

    ✔ 50    🕔 10:57, 18.09.2026
  • Оролқум чўлида ҳаётнинг  Яшил излари

    Оролқум чўлида ҳаётнинг Яшил излари

    Орол фожиаси инсоният тарихидаги энг катта экологик офатлардан бири сифатида нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунё жамоатчилигини ташвишга солиб келмоқда.

    ✔ 146    🕔 10:27, 10.09.2026
  • Депутатлик бош мезони –  одамлар  ишончи  оқланишида  оқланишида

    Депутатлик бош мезони – одамлар ишончи оқланишида оқланишида

    Баъзан одамлар учун катта кўринадиган муаммони ҳал этиш биргина қарордан бошланади. Баъзан эса бир кўчанинг асфальтланиши, бир километр канални бетонлаш ёки эскирган боғча биносининг таъмирланиши бутун бир маҳалланинг ҳаётини ўзгартиради.

    ✔ 121    🕔 10:20, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар