Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А.Абдуҳакимовнинг 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан юборилган парламент сўровига жавоби дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Берилган жавобга кўра, қарор ижроси доирасида экологик тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ташкил этилган, аҳолига экологияга оид қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган акциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ўтказилган. Айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини шакллантириш ва уларда она табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини уйғотишга қаратилган «Экологик бурчаклар» ва «Экологик йўлакчалар» ташкил этилган. Умумтаълим мактабларида «Табиатни асрашда менинг ҳиссам» туркумидаги тадбирлар ҳамда «Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?» республика кўрик-танлови ўтказилган.
Шунингдек, касбий ва олий таълим муассасаларида «Яшил қаҳрамон», «Яшил макон», «Ўзбекистон эковолонтёр талабалар ҳаракати» каби лойиҳалар амалга оширилиб, экологик маданиятни юксалтиришга қаратилган янги ташаббуслар йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб тегишли касбий таълим йўналишларига «Амалий экология», «Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси», «Экология ҳуқуқи ва бошқаруви», «Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар экологияси» каби фанлар жорий этилди. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамкорлигида маҳаллаларда аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилган 61 мингдан ортиқ тарғибот тадбири ўтказилган. Жавобда, шунингдек, соҳа мутахассислари малакасини ошириш, халқаро экологик тадбирларни ташкил этиш ва экологик қонунчилик ижросини таъминлаш бўйича бажарилган ишлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилган.
Қўмита мажлисида депутатлар томонидан концепцияда белгиланган мақсадли кўрсаткичларга ўз вақтида эришиш, экологик таълим ва тарғибот ишлари самарадорлигини янада ошириш ҳамда муассасалараро ҳамкорликни кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилиб, якунда тегишли қарор қабул қилинди.
Экологик барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ҳамкорлик
🕔11:04, 18.09.2026
✔46
Иқтисодий ислоҳотларда янги босқичга кўтарилиш, барқарор тараққиёт омиллари билан ҳамоҳанг ривожланиш бугунги куннинг асосий талабига айланиб бормоқда. Барча масалаларда шу жиҳатни инобатга олиш кун тартибидаги долзарб масала тусини олди.
Батафсил
Янги қонун Овчиликда янги қоидалар
🕔11:01, 18.09.2026
✔47
Ўзбекистонда ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун билан «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Қурол тўғрисида» ҳамда «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Батафсил
Гулсеварлар ҳаракатининг кузги акцияси
🕔10:57, 18.09.2026
✔50
Самарқанд шаҳридаги Ориф Гулханий уй-музейи томонидан салкам чорак асрдан буён «Самарқандни гулга буркаймиз! 1+10» гулсеварлар ҳаракати ҳамда «Ҳар бир ўқувчининг ўз гули бўлсин!» ёш гулсеварлар экологик тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Батафсил