Эшитдингизми?      Бош саҳифа

Нам салфеткалар тақиқланади!

Уэлс биринчи бўлиб, 2026 йил 18 декабрдан бошлаб бундай салфеткаларни сотишдан воз кечади.

Нам салфеткалар  тақиқланади!

Буюк Британия таркибида пластик бўлган бир марталик нам салфеткалардан воз кечишга қарор қилди.  Ушбу тақиқ дўконларга ҳам, онлайн савдога ҳам тегишли бўлиб, мамлакатнинг турли ҳудудларида босқичма-босқич кучга киради.

Нам салфеткаларнинг аксарияти аслида пластик толалардан таркиб топган. Айнан шу сабабли салфеткалар йиллар давомида чиримайди. Агар улар нотўғри ташланса ёки ҳожатхонага оқизилса, канализация қувурларини тўлдириб қўяди ҳамда дарё ва денгизларга микропластик кўринишида бориб тушади. Бу салфеткаларни ишлаб чиқариш жараёнида кўп миқдорда иссиқхона газлари ажралиб чиқиши эса муаммони янада чуқурлаштиради.

Шу боисдан ҳам босқичма-босқич, аммо қатъият билан ҳаракат қилишга қарор қилинди. Уэлс биринчи бўлиб, 2026 йил 18 декабрдан бошлаб бундай салфеткаларни сотишдан воз кечади. Унинг ортидан 2027 йил май ойида Шимолий Ирландия ва Англия, ўша йилнинг августида эса Шотландия ҳам шу чорани қўллайди.

Болалар салфеткалари, пардоз тозалаш воситалари, нам ҳожатхона қоғози, қўллар учун антибактериал салфеткалар, шахсий гигиена маҳсулотлари ва уй-рўзғорда ишлатиладиган тозаловчи салфеткалар тақиққа тушади.

Бироқ таркибида пластик бўлмаган салфеткалар, худди кўп марталик турлари каби дўконларда қолади. Тиббий буюмлар учун ҳам истисно қилинди – уларни келгусида ҳам маълум шартлар асосида дорихоналар ва шифохоналар тарқатиши мумкин бўлади.




Ўхшаш мақолалар

Нам салфеткалар  тақиқланади!

Нам салфеткалар тақиқланади!

🕔16:33, 06.08.2026 ✔105

Уэлс биринчи бўлиб, 2026 йил 18 декабрдан бошлаб бундай салфеткаларни сотишдан воз кечади.

Батафсил
Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди:  фақат меҳнат  дафтарчангизни рақамлаштиринг!

Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди: фақат меҳнат дафтарчангизни рақамлаштиринг!

🕔11:26, 30.06.2026 ✔120

Пенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.

Батафсил
Ҳар йили  қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси»  сифатида йўқ қилинади?

Ҳар йили қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси» сифатида йўқ қилинади?

🕔09:10, 10.04.2025 ✔529

Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон таж­риба мақсадида йўқ қилинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар