Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин
Тўкилган барглар, қуриган шохлар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини чиқиндига айлантириш шарт эмас.
БатафсилЁзда бетон юзаси 50-70°C гача қизиши мумкин.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ходимлари томонидан дарахтларга шикаст етказиш, хусусан, уларнинг илдиз қисмини бетонлашга қарши доимий рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Негаки, дарахтларни бетон билан қоплаш бир қатор салбий оқибатларга олиб келади.
Биринчидан, илдизларга кислород етмайди. Бетонлаш туфайли илдизлар бўғилади, майда илдизлар қурийди ва дарахт ўсиши секинлашади.
Иккинчидан, ёмғир суви тупроққа сингмайди. Натижада илдизлар табиий намликдан маҳрум бўлади, қўшимча суғоришга эҳтиёж ортади ва дарахтларнинг қурғоқчиликка чидамлилиги пасаяди.
Учинчидан, дарахтни бетонлаш тупроқни зичлаштиради. Оқибатда микроорганизмлар фаолияти ва гумус ҳосил бўлиши секинлашади ҳамда янги илдизлар ўсиши чекланади.
Тўртинчидан, ҳарорат кескин ошади. Ёзда бетон юзаси 50-70°C гача қизиши мумкин. Бу эса илдизларни қиздириб юборади, тупроқ тез қурийди ва дарахт иссиқлик стрессини бошдан кечиради.
Бешинчидан, илдизларнинг табиий ривожланиши тўхтайди. Бетонлаш оқибатида дарахтнинг барқарорлиги пасаяди ва кучли шамолда ағдарилиб кетиш эҳтимоли ортади.
Олтинчидан, касалланиш хавфи ортади. Заифлашган дарахт замбуруғ касалликлари, зараркунандалар ҳамда қуришга мойил бўлади.
Диққат! Дарахтларга шикаст етказиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасига кўра, фуқароларга БҲМнинг 25-50 баравари, мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 50-75 баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.
Экология миллий қўмитаси юртдошларимизни табиатга нисбатан масъулиятли муносабатда бўлишга, дарахтлар остини бетонламасликка ва умуман уларга шикаст етказмасликка чақиради.
Тўкилган барглар, қуриган шохлар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини чиқиндига айлантириш шарт эмас.
БатафсилИқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши – мамлакат тараққиётининг муҳим индикатори.
БатафсилСингапур – жаҳондаги энг экологик тоза ва «яшил» шаҳарлардан бири. Бу мамлакатда расмий рўйхатдан ўтган «яшил» партиялар ва парламентда яшиллардан бўлган депутатлар йўқ.
Батафсил