Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони
Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.
Батафсил«Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонасидаги сунъий сув ҳавзалари ёввойи ҳайвонларни асраб қолишга хизмат қилмоқда
«Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси ҳудуди бетакрор ва мураккаб чўл шароитига мослашган ранг-баранг ёввойи жонзотлар макони ҳисобланади. Нафосат ва тезкорлик тимсоли бўлган жайрон, ноёб қорақулоқ, тулки, чўл қуёни, тошбақа ҳамда турфа хил қушлар – буларнинг бари маҳаллий экотизимнинг ажралмас, гўзал бўлакларидир.
Ёзнинг жазирама иссиғида чўлда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, табиий сув манбаларининг камайиб кетиши ёввойи ҳайвонлар ҳаёти учун жиддий синов ва хавф туғдиради. Бундай қалтис шароитда мавжуд манбаларни асраб-авайлаш билан бирга, янги сув ҳавзаларини барпо этиш фавқулодда муҳим аҳамият касб этади.
Шу мақсадда «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси ҳудудидаги қудуқлардан насослар ёрдамида сув тортиб олиниб, махсус тайёрланган, мустаҳкам ва кичик сув ҳавзалари барпо этилди. Бундай сунъий манбалар, энг аввало, жонзотларнинг сувга бўлган ҳаётий эҳтиёжини қондиришга ва уларни сув излаб хавфли, узоқ масофаларга оғишидан асрашга хизмат қилмоқда. Натижада жайрон, тўнғиз, қорақулоқ каби жуда ҳаракатчан ва эҳтиёткор ҳайвонларнинг қўриқхона ҳудудида доимий қўним топишига эришилди.
Албатта, шунчаки сув ҳавзасини ташкил этишнинг ўзи етарли эмас. Уларни тизимли равишда назорат қилиш ва сувнинг тозалигини мунтазам таъминлаш зарур. Айниқса, кичик ҳажмдаги жонзотлар ва қушлар учун ноқулайлик ёки хавф туғдирмаслик мақсадида ҳавзаларнинг четлари нишаб, яъни қия шаклда лойиҳаланди. Бу сувга бемалол яқинлашиш ва чанқоқни босгач, беталафот чиқиб кетиш имконини беради.
Табиатни муҳофаза қилиш – бу фақатгина ҳайвонларни кузатиш ёки уларни ҳимоя қилишдан иборат эмас. Ҳақиқий муҳофаза уларнинг яшаши ва кўпайиши учун зарур бўлган табиий шароитларни яратиб беришни талаб этади. Шу нуқтаи назардан қараганда, чўл бағрида ташкил этилган ҳар бир митти сув манбаи катта экологик қийматга эга. Бир қарашда оддий кўринган иншоот жазирама иссиқда ўнлаб жонзотлар учун ҳақиқий ҳаёт манбаига айланмоқда.
Чўлда сув бор экан – ҳаёт бардавом. Ҳайвонлар учун яратилган ҳар бир сув манбаи эса табиий мувозанатни сақлаш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади. Шунинг учун ҳам сунъий сув ҳавзалари ёввойи ҳайвонларнинг яшаши, озиқланиши, кўпайиши ва ноқулай муҳитга мослашишида беқиёс аҳамиятга эга. Улар, айниқса, қурғоқчилик кучайган даврда биологик хилма-хилликни сақлаб қолувчи самарали механизмдир. Энг муҳими, бу каби тадбирлар илмий асосланган ҳолда, табиий муҳит хусусиятлари ва ҳайвонларнинг биологик эҳтиёжларини пухта ҳисобга олган ҳолда давом эттирилиши лозим.
Нодиржон УМИРОВ,
«Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси директор ўринбосари
Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.
БатафсилАммо бу «вирус» хабар ортида бир аччиқ ҳақиқат яширин: ижтимоий тармоқларда муҳокамага чиқмаётган, лекин сайёрамиз кўз ўнгимизда йўқотаётган ҳақиқий сув ҳавзалари фожиаси бор.
БатафсилОна табиатни асраш, экологик барқарорликни таъминлаш ва келажак авлодга мусаффо муҳит қолдириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан.
Батафсил