Табиат      Бош саҳифа

Ичимиздаги «оқ кит»

«Тилсиз жонзотдан қасос олмоқчимисиз?!

У сизни шунчаки онгсиз ҳолатда яралаган, холос!

Унга нисбатан бундай ғазаб оташида ёниш даҳшатли гуноҳдир».

Ҳерман МЕЛВИЛЛ

Ичимиздаги  «оқ кит»

«Саломга яраша алик» деган иборани ҳаётимиз давомида кўп бора эшитганмиз. Унинг келиб чиқиш тарихи қадриятларимизга шу қадар сингиб кетганки, ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб улгурган, десак ҳам бўлади. Бу ахлоқий мезоннинг асл илдизини тарихдан эмас, балки кундалик ишларимиздан, атрофимиздаги инсонларга, табиатга ёхуд ўзимизга бўлган муносабатимиздан излаб кўрсак-чи?

Биз кўпинча яхшиликка яхшилик, ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтариш табиий ҳол деб биламиз. Бироқ муносабатларимизнинг негизи қаерда акс этади: ташқи оламдами? Балки инсон жавҳари ҳисобланган қалбдами?

Шарқ фалсафасига назар ташласак, бундай ҳолатларда инсон ўзига мурожаат қилиши оқилона йўл деб ҳисобланади. Шарқ мутафаккирларидан ҳисобланган Жалолиддин Румийнинг қуйидаги байти бунга яққол мисолдир:

 

Нарса йўқки хорижи олам эрур,

Ҳар не истарсен ўзингда жам эрур.

 

Бу каби ёндашувни Ғарбда ҳам учратишимиз мумкин. Масалан, Ҳерман Мелвилл қаламига мансуб «Моби Дик ёки оқ кит» китобини мутолаа қиларканман, юқоридаги байт хаёлимга қайта-қайта келаверди. Капитан Аҳаб оқ китни таъқиб қиларди, гўёки унинг буюк изтироби денгиз қаърида сузиб юрган бир жонзот билан боғлиқдек.

Бироқ воқеликка теранроқ нигоҳ ташласак, Аҳабни аслида океан қаъридаги кит эмас, балки руҳиятининг қоронғу бурчакларида илдиз отган баттол туйғулар, алам ва андуҳлар ўз домига тортарди. У Моби Дик сиймосида коинотдаги барча адолатсизлик ва ёвузликни кўрганди, холос. Ҳолбуки, бу нафрат ва худбинлик унинг ўз ичида, қалбида юзага чиқиб, Румий айтганидек, у ташқаридан (океан қаъридан) излаган душман ҳам, нуқсон ҳам аслида ўз вужудида жам бўлганди.

Агар Аҳаб ўз руҳиятида оқ кит тимсолига айланган нафрат ва қасосни жиловлай олганида, балки ўзини ва ортидан эргашган бегуноҳ экипаж аъзоларини ҳалокат гирдобига тортмаган бўлармиди… Аммо у ўз ичидаги «ёв» билан юзлашиш ўрнига, табиатга бор хусуматини сочишга уринди. Унинг борлиққа берган қаҳрли «саломи» табиий равишда шафқатсиз «алик» билан якунланди-да, океан унинг барча нафрати ва такаббурлигини ўз қаърига ютиб юборди.

Бу даҳшатли фожиадан бутун кемада фақат биргина инсон – Исмоил омон қолганди. Бу ҳолатни муаллиф ўқувчига етказмоқчи бўлган мажозий нажот сифатида талқин қилиш мумкин. Аҳаб ўзини жиловлай олмай, кибр ва хусумат йўлини танлаган бўлса, Исмоил борлиқни аслидек қабул қилиш, уни кузатиш ва англаш йўлидан борди. У барча қолип­ларни парчалаб, ўзга маданият вакили бўлган Квикег билан қадрдон биродарга айланганди. Исмоил борлиқни ҳукмронлик қилинадиган нарса эмаслигини, у билан уйғун ҳолатда бўлиш инсоний фазилат эканини англай олгани учун ҳам нажот топганди. Ҳатто у океан гирдобига чўкаётган пайтда унинг ҳаётини сақлаб қолган нарса – дўсти Квикегнинг тобутдан ясалган қутқарув воситаси эди. Ўлим рамзи ҳисобланган тобут Исмоил учун ҳаёт бешигига айланди. Бу табиатнинг уйғунлик ва камтарликда яшаган инсонга қайтарган олийжаноб, гўзал «алиги» эди.

Бугун биз ҳам табиатга, атрофимиздаги инсонларга, ҳатто ўз яқинларимизга бўлган муносабатда худди шу хатони так­рорламаяпмизми? Кўпинча ўз ичимиздаги бўшлиқ, қўрқув ва қаноатсизликни ташқи оламни бўйсундириш, уни вайрон қилиш орқали тўлдиришга уринамиз.

Шу боис, ҳар биримиз ўзимизга савол бериб кўришимиз оқилона йўлдир. Бугун биз таъқиб қилаётган, бизга тинчлик бермаётган «оқ кит»имиз аслида қаерда?

 

Диёра ИБРОҲИМОВА




Ўхшаш мақолалар

Чўлланишга  қарши курашиш кўлами  ошади

Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади

🕔10:27, 10.09.2026 ✔31

Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.

Батафсил
«Green University»да  инновацион лаборатория

«Green University»да инновацион лаборатория

🕔10:19, 10.09.2026 ✔38

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.

Батафсил
Биохилма-хилликнинг йўқолиши  давлатлар молиясига жиддий зарба  бўлиши мумкин

Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин

🕔10:17, 10.09.2026 ✔35

Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Чўлланишга  қарши курашиш кўлами  ошади

    Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади

    Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.

    ✔ 31    🕔 10:27, 10.09.2026
  • «Green University»да  инновацион лаборатория

    «Green University»да инновацион лаборатория

    Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.

    ✔ 38    🕔 10:19, 10.09.2026
  • Биохилма-хилликнинг йўқолиши  давлатлар молиясига жиддий зарба  бўлиши мумкин

    Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин

    Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.

    ✔ 35    🕔 10:17, 10.09.2026
  • Ер ости  «интернети»  ёхуд табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари

    Ер ости «интернети» ёхуд табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари

    Табиатда биз кўраётган ҳар бир дарахт, ўсимлик ёки ҳайвон ортида кўзга кўринмайдиган улкан биологик тизим мавжуд. Тупроқнинг бир сиқимида ҳам миллионлаб микроорганизмлар яшайди. Уларнинг орасида қўзиқоринлар алоҳида ўрин тутади. Қўзиқоринлар табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари, табиий қайта ишлаш «заводи» ва келажакнинг экологик технологияси ҳисоб­ланади.

    ✔ 40    🕔 10:16, 10.09.2026
  • Сунъий  дунёдан табиий мувозанатга йўл

    Сунъий дунёдан табиий мувозанатга йўл

    Ландшафтлар уйғунлиги ортидаги илмий ҳақиқатлар

    ✔ 29    🕔 10:13, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар