Табиат      Бош саҳифа

«Green University»да инновацион лаборатория

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.

«Green University»да  инновацион лаборатория

Бу лаборатория ўсимлик тўқималари ва органлари маданияти асосида юқори сифатли, стерил ҳамда вируслардан холи кўчат материалларини олиш, уларни микрокўпайтириш, генетик жиҳатдан қимматли ўсимликлар генофондини сақлаш, шунинг­дек, биотехнологик тадқиқотлар олиб бориш учун ташкил этилган замонавий илмий муассасадир.

Лаборатория тадқиқот ва ишлаб чиқариш жараёнларини тўлиқ таъминлаш имконини берувчи замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Уни ташкил этишнинг асосий мақсадлари – ўсимлик тўқималари ва органлари маданиятини ривожлантириш, микрокўпайтириш усули орқали юқори сифатли кўчат материалларини олиш, вируслардан холи ва фитосанитария жиҳатидан соғлом кўчатлар етиштириш, генофонд коллекцияларини сақлаш ва бойитиш, соматик эмбриогенез ҳамда органогенез технологияларини жорий этиш, шунингдек, биотехнологик тадқиқотлар ўтказиш ва инновацион ечимларни ишлаб чиқишдан иборат.

Лабораториянинг асосий вазифаларига стерил озуқа муҳитларини тайёрлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш, эксплантларни танлаш, ювиш ва стерилизация қилиш, in vitro шароитида ўсимликларни культивация қилиш ва микрокўпайтириш, илдиз ҳосил қилиш ва ўсишни рағбатлантириш, иссиқхона шароитларига мослаштириш ва адаптация қилиш, вируслардан холи кўчат материалларини олиш ҳамда фитосанитария назоратини ўтказиш киради. Шунингдек, генетик хилма-хилликни сақлаш ва коллекциялар яратиш, илмий тадқиқотлар, тажрибалар ва инновацион ишланмаларни амалга ошириш, олинган натижаларни таҳлил қилиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш ҳам лаборатория­нинг муҳим вазифаларидандир.

Лабораторияда соғлом ва ёш ўсимлик материали танлаб олинади ва у юзавий стерилизациядан ўтказилади, яъни стерил шароитда тозаланади.

Сўнгра материал озуқа муҳитига экилади ва инкубацияга жойлаштирилади. Озиқ моддалар ва гормонларнинг муайян нисбатлари ёрдамида новдалар кўпайтирилади. Илдиз тизимини шакллантириш учун ўсимликлар махсус озуқа муҳитида етиштирилади. Шундан сўнг акклиматизация босқичи — ўсимликларни ташқи шароитларга мослаштириш жараёни амалга оширилади. Якуний босқичда эса соғлом кўчатлар иссиқхонага кўчирилади.

Мазкур лаборатория юқори сифатли, вируслардан холи кўчат материалларини олишга, қисқа муддатда кўп миқдорда кўчат етиштиришга, генетик жиҳатдан барқарор ва қимматли навларни сақлашга, фитосанитария жиҳатидан соғлом плантациялар яратишга, биотехнологик инновацияларни амалиётга жорий этишга, шунингдек, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси бир нечта лабораторияларни бирлаштиради. Бу ерда юқори сифатли ёғоч берувчи тез ўсадиган ва қимматли дарахт турларини селекция қилиш, шунингдек, ёнғоқмевали дарахтлар ва буталарни селекция қилиш, уруғчилик ҳамда кўчат материалларини етиштириш соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб борилади.

Ўрмон хўжалиги ва унга яқин йўналишлар бўйича ўқув қўлланмалар, монографиялар ва илмий ишланмалар тайёрланади. Бундан ташқари, лабораторияда тупроқдаги гумус миқдори, асосий озуқа элементларининг умумий ва ҳаракатчан шакллари – NPK: N-NO₃, N-NH₄, P₂O₅, K₂O аниқланади. Тупроқ намлиги, унинг механик таркиби ва тузилиши, шунингдек, шўрланиш даражаси ўрганилади.

Ўрмон хўжаликлари тупроқларининг мониторинги олиб борилади, кўчатхона тупроқларининг озуқа элементлари билан таъминланганлик даражаси аниқланади, ўғитлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади, тупроқ деградацияси ва эрозиясининг олдини олиш учун агротехник ҳамда ўрмон-мелиоратив усуллар жорий этилади. Бу эса ўрмон хўжалиги тупроқларининг унумдорлигини мониторинг қилиш орқали уларнинг экологик ҳолатини баҳолашга, тупроқ унумдорлигини оширишга ҳамда ўрмон экотизимлари ҳолатини яхшилаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, лабораторияда ўрмон, манзарали ва чўл ўсимликлари уруғларининг лаборатория таҳлили ўтказилади. Уруғларнинг унувчанлиги, тозалиги, намлиги ва экишга яроқлилиги аниқланади, стандарт талабларига мувофиқ уруғлик материалини баҳолаш ва сертификатлаш ишлари амалга оширилади. Уруғларни саралаш, тозалаш, қуритиш ва сақлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади, уларни сақлаш ва қайта ишлаш технологиялари такомиллаштирилади, илмий тадқиқотлар олиб борилади, янги усул ва технологиялар жорий этилади, илмий кадрлар тайёрланади ва ёш тадқиқотчилар қўллаб-қувватланади, шунингдек, халқаро ҳамкорлик ривожлантирилади.

Бу ерда қайин ва игнабаргли дарахтлар, манзарали дарахтлар, буталар, чўл ўсимликлари, доривор ўсимликлар, газон ва тупроқни қопловчи ўсимликлар, субтропик ва ноёб ўсимликлар, шунингдек, бошқа турдаги ўсимликлар уруғлари таҳлил қилинади. Натижада юқори сифатли уруғлик материали шакллантирилади, уруғларнинг унувчанлиги ва сифат кўрсаткичлари аниқ белгиланади, ўрмон хўжаликлари сифатли уруғлар билан таъминланади, уруғларнинг сақланиш муддати узайтирилади ва йўқотишлар камайтирилади.

 

Экология қўмитаси матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔49

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔52

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔64

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 49    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 52    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 64    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 118    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 132    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар