Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони
Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.
БатафсилАтроф-муҳитни асраш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва аҳоли учун қулай экологик муҳит яратиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир.
Бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси тобора янги мазмун ва ёндашувлар билан бойиб бормоқда. Президентимиз Фармони билан ҳудудларда яшил майдонларни кенгайтириш билан бир қаторда, маҳаллаларнинг бу борадаги иштирокини кучайтириш, мавжуд дарахтзорларни асраш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича алоҳида вазифалар белгиланди.
Дарҳақиқат, кўчатни ерга қадаш – бу ишнинг якуни эмас, балки унинг бошланишидир. Бугун бир дона кўчат экиш осондек кўриниши мумкин. Аммо унинг илдиз отиши, ёзнинг иссиғи ва қишнинг совуғига бардош бериши, касаллик ва зараркунандалардан ҳимояланиши, йиллар давомида ўсиб, чинакам дарахтга айланиши мунтазам парвариш ва эътиборни талаб қилади. Шунинг учун ҳам «Яшил макон» лойиҳасининг мазмунига фақат экилган кўчатлар сони нуқтаи назаридан қараш тўғри бўлмайди.
Наманган вилоятида ҳам жорий йил куз мавсумида ҳудудларда манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш билан бир қаторда, уларни экишга тайёрлаш, парваришлаш ҳамда сақлаб қолиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган. Вилоятнинг 14 та тумани ва шаҳридаги 754 та маҳаллада кузги мавсум давомида 1 миллион 901 минг дона кўчат экиш прогноз қилинган. Албатта, бу катта кўрсаткич, аммо бу рақамнинг ўзи бизни қониқтирмаслиги керак. Чунки асосий масала нечта кўчат экилганида эмас, уларнинг қанча қисми яшаб, ўсиб кетганида намоён бўлади.
Шу жиҳатдан яқинда Косонсой туманидаги Чиндовул ўрмон хўжалигида Ўзбекистон Экологик партияси Наманган вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган ўқув-семинарнинг мазмуни алоҳида аҳамият касб этади.
Семинарни ўтказишдан кўзланган мақсад фақат кўчат экиш технологиясини тушунтириш билан чекланиб қолмади. Унда ҳудуднинг тупроқ ва иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш, уларни тўғри экиш, суғориш, озиқлантириш, касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш ҳамда энг муҳими, экилган кўчатларни сақлаб қолиш масалаларига эътибор қаратилди. Семинарнинг амалий қисмида эса бу масалаларга янада аниқроқ ёндашилди. Экилган кўчатларнинг бугунги ҳолати ўрганилиб, уларни парваришлаш, кузги мавсумга тайёрлаш ва келгусида яхши ривожланишини таъминлаш бўйича мутахассисларнинг тавсиялари тингланди.
Бундай тадбирларнинг энг муҳим жиҳати шундаки, биз кўчат экишнинг ўзи билан чекланиб қолмасдан, унинг кейинги тақдирига ҳам масъулият билан қарашни ўрганяпмиз. Зеро, дарахтга ҳам эътибор керак, уни экиб, кейин унутиб қўйиш билан яшил ҳудуд яратилмайди. Айниқса, дастлабки даврда кўчатнинг ҳар бир куни, ҳар бир суғорилиши, унинг атрофидаги тупроқ ҳолати ва ҳимояси муҳим. Шу сабабли кўчат парваришини мавсумий эмас, доимий жараён сифатида ташкил этиш лозим.
Давлатимиз раҳбарининг фармонида маҳаллаларнинг бу борадаги масъулиятига алоҳида эътибор қаратилгани ҳам бежиз эмас. Ҳужжатда 2027 йил 1 январдан бошлаб «Яшил маҳалла» лойиҳаси доирасида «Маҳаллани яшиллаштириш» пакетини жорий этиш, унинг доирасида дарахт ва бута кўчатларини етказиб бериш, уларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, суғориш воситалари билан таъминлаш каби хизматларни йўлга қўйиш назарда тутилган. Бу, ўз навбатида, кўкаламзорлаштириш ишларини маҳалла даражасида янада тизимли ташкил этиш имконини беради. Чунки дарахт қаерга экилганини, унинг қандай ҳолатда эканини ва унга қандай парвариш кераклигини энг яхши биладиганлар, аввало, шу ҳудудда яшайдиган инсонлардир.
Бизнинг ишимиз фақат кўчат экиш тадбирларида иштирок этиш ёки экологик тарғибот билан чекланмаслиги керак. Экилган кўчатларнинг ҳолатини кузатиш, мавжуд муаммоларга эътибор қаратиш, аҳолига зарур тавсиялар бериш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳам муҳим вазифалардан биридир. Чунки табиатга муносабатни бир кунлик тадбирлар эмас, кундалик масъулият белгилайди. Бугун экилган кўчат – эртанги куннинг дарахти. Унинг соясидан келажак авлод фойдаланади. Шунинг учун ҳар бир экилган кўчатни шунчаки бажарилган топшириқ ёки ҳисоботдаги рақам сифатида эмас, келажак учун яратилаётган яшил бойлик сифатида кўришимиз керак.
«Яшил макон» лойиҳасининг янги босқичи биздан айнан шуни талаб қилмоқда: кўпроқ кўчат экиш билан бирга, уларни асраш, парваришлаш ва яшаб кетишини таъминлаш. Менимча, бундан буён кўкаламзорлаштириш ишларининг самарадорлигини баҳолашда ўзимизга битта оддий, аммо жуда муҳим саволни беришимиз керак: қанча кўчат экдик эмас, қанча кўчатни яшатиб қолдик?
Чунки дарахт бугунги ҳисобот учун эмас, эртанги ҳаёт учун экилади.
Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.
БатафсилАммо бу «вирус» хабар ортида бир аччиқ ҳақиқат яширин: ижтимоий тармоқларда муҳокамага чиқмаётган, лекин сайёрамиз кўз ўнгимизда йўқотаётган ҳақиқий сув ҳавзалари фожиаси бор.
БатафсилОна табиатни асраш, экологик барқарорликни таъминлаш ва келажак авлодга мусаффо муҳит қолдириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан.
Батафсил