Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди
Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси томонидан жойларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумига бағишланган ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.
Асосий мақсад, лойиҳани янги босқичга олиб чиқиш, маҳаллаларда аҳоли учун янада қулай экологик муҳит яратиш борасида белгиланган вазифаларни сифатли амалга оширишдир. Хусусан, Қува туманида партия Марказий Кенгаши масъул ходимлари иштирокида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва сақлаб қолиш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.
Кўчат экиш ишларида партия ташкилотларининг жамоатчилик назоратидаги иштироки, кўчатларни экиш ва уларни асраб қолишда масъулиятни кучайтириш бўйича иштирокчиларга батафсил маълумот берилди. Кўчатларни парваришлашнинг самарали усуллари, уларнинг ўсиши ва ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар ҳақида фикр алмашилди.
Семинарнинг амалий қисмида иштирокчилар Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Фарғона илмий-тажриба станциясида бўлиб, замонавий боғдорчилик соҳасида олиб борилаётган илмий изланишлар ва тажрибалар билан яқиндан танишди. Касалликларга чидамли, серҳосил, интенсив боғдорчиликка мўлжалланган пайвандтагли ва замонавий кўчатлар устида олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида маълумот олишди. Бу каби илмий ёндашувлар ҳудуднинг табиий-иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш ва уларни асраб қолишда муҳим аҳамият касб этади.
Мутахассислар томонидан ниҳолларни суғориш, озиқлантириш, қуриб қолишининг олдини олиш, турли зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, экилган кўчатларнинг кузги мавсумни қандай ҳолатда қарши олаётгани ўрганилиб, уларни асраб қолиш ва келгусида яхши ривожланишини таъминлаш учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг самараси фақат экилган кўчатлар сони билан эмас, балки уларнинг яшаб қолиши, илдиз отиб, ўсиб-униши билан белгиланади. Бу ишларни тўғри ташкил этиш эса табиатга бўлган масъулиятли муносабатнинг амалий ифодаси ҳисобланади.
Азизбек АКБАРОВ
Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.
БатафсилЁзёвон туманидаги бир қатор ижтимоий объектларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлонбек Абдуллаев томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги «Илтифот» маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги ва аҳоли вакиллари билан учрашди.
Батафсил