Етти кун      Бош саҳифа

Инвестиция, технология ва инсон манфаати уйғунлашмоқда

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи ҳудудда сўнгги йилларда амалга оширилаётган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг нақадар юксак натижалар бераётганини яна бир бор исботлади.

Инвестиция,  технология ва инсон манфаати  уйғунлашмоқда

Вилоятда олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг барчаси инсон манфаатларига қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ташриф доирасида Андижонда умумий қиймати 9 миллиард 400 миллион доллар бўлган 206 та инвес­тиция лойиҳаси тақдим этилди. Шундан 2 миллиард 50 миллион долларлик 98 та лойиҳа ишга туширилган бўлса, яна 7 миллиард 350 миллион долларлик 108 та ло­йиҳанинг қурилишига старт берилди. Энг муҳими, ушбу лойиҳалар вилоятнинг барча 16 та шаҳар ва туманини тўлиқ қамраб олган.

Бу рақамлар ортида оддий инсонларнинг тақдири ва фаровонлиги турибди. Янги лойиҳалар ҳисобига 45 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш, йилига 60,6 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда 533 миллион долларлик экспорт салоҳиятини шакллантириш кўзда тутилган.

Вилоят саноати сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда. Жумладан, Хўжаобод туманидаги «Андижон технопарки» бунинг яққол мисолидир. Қиймати 300 миллион долларлик хорижий инвестициялар ҳисобига ташкил этилган мазкур ҳудудда 51 та корхона жойлаштирилиб, 3 мингта янги иш ўрни яратилади. Айниқса, бу ерда 25 миллион долларлик инвестиция эвазига «ақлли» сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилгани эътиборга молик. Жараённинг 80 фоизи роботлаштирилган бўлиб, йилига 1 миллион дона замонавий ҳисоблагич ишлаб чиқарилади.

Инфратузилма соҳасида ҳам улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Андижон шаҳридаги янги йўлўтказгич бунга яққол мисолдир. Қиймати 271 миллиард сўм бўлган ушбу замонавий иншоот 140 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Эндиликда одамларнинг манзилга етиб бориш вақти қисқариб, айниқса, тез тиббий ёрдам машиналари беморларни шифохонага 14 дақиқа эртароқ етказиб бориш имкониятига эга бўлди. Бу эса кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, ҳудудда «яшил» энергетикани ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кичик гид­роэлектр станциялари учун ускуналар ишлаб чиқариш, тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича қиймати 20 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Умуман олганда, Андижондаги бугунги янгиланишлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳар бир инвестиция – янги иш ўрни, ҳар бир замонавий технология – рақобатбардош маҳсулот, яратилаётган ҳар бир инфратузилма объекти эса аҳоли учун қулайлик ва муносиб турмуш шароити демакдир. Иқтисодий ўсишнинг инсон манфаатлари билан уйғунлашгани ҳар бир фуқаро ҳаётида ўз аксини топаётир.

 

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

🕔15:00, 08.10.2026 ✔61

Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Батафсил
Ёзёвонда  ижтимоий хизматлар сифати қониқарлими?

Ёзёвонда ижтимоий хизматлар сифати қониқарлими?

🕔14:59, 08.10.2026 ✔62

Ёзёвон туманидаги бир қатор ижтимоий объектларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлонбек Абдуллаев томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Батафсил
Депутат  халқ арзини  эшитди

Депутат халқ арзини эшитди

🕔14:59, 08.10.2026 ✔65

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги «Илтифот» маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги ва аҳоли вакиллари билан учрашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 61    🕔 15:00, 08.10.2026
  • Ёзёвонда  ижтимоий хизматлар сифати қониқарлими?

    Ёзёвонда ижтимоий хизматлар сифати қониқарлими?

    Ёзёвон туманидаги бир қатор ижтимоий объектларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлонбек Абдуллаев томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 62    🕔 14:59, 08.10.2026
  • Депутат  халқ арзини  эшитди

    Депутат халқ арзини эшитди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги «Илтифот» маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги ва аҳоли вакиллари билан учрашди.

    ✔ 65    🕔 14:59, 08.10.2026
  • Қоракўлдаги  кўчатлар экишга тайёрми?

    Қоракўлдаги кўчатлар экишга тайёрми?

    «Яшил макон» умуммиллий ло­йиҳаси доирасида кўчат экиш билан бирга, уларни парваришлаш ва асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 62    🕔 14:58, 08.10.2026
  • Жамоатчилик  нима деяпти?

    Жамоатчилик нима деяпти?

    Экологик экспертиза ва лойиҳалар муҳокамасида, албатта, аҳоли фикри эшитилмоқда

    ✔ 65    🕔 14:58, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар