Спорт      Бош саҳифа

ҲАММАСИНИ РИНГ КЎРСАТАДИ

Катта жанглар олдидан ким нима демоқда?

Жорий йилнинг 30 апрель – 7 май кунлари пойтахтимизда бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъа бокс оламининг юлдузлари иштирок этадиган мазкур мусобақада 1977 йилдан 1998 йилгача туғилган чарм қўлқоп усталари ўнта вазн тоифасида (49 килограммдан 91 ва ундан юқори) рингда куч синашади.

ҲАММАСИНИ РИНГ КЎРСАТАДИ

Бундан олдинги Осиё чемпионати (2015 йил, Таиланд) да Қозоғистон терма жамоаси 5 олтин, 1 кумуш ва 1 бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди. Ҳамюртларимиз эса 2 олтин, 5 кумуш ва 1 бронзани қўлга киритиб, иккинчи бўлди. Мезбон мамлакат боксчилари 2 олтин медаль жамғарган ҳолда кучли учликка якун ясаган. Хитой, Корея Республикаси спортчилари ҳам турнирда яхши қатнашган. 

Умуман олганда, сўнгги йилларда Осиёда бокс тобора ривожланиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз. Ўз нуфузи ва обрўсига эга Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоаларидан ташқари, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея, Мўғулистон, Таиланд, Япония, Филиппин, Қирғизистон, Эрон, Тожикистон, Хитой Тайпейи ва яна кўплаб мамлакат спортчилари бугунги кунда совринли ўринларга даъвогарлик қила олади. Шу боис Тошкентдаги Осиё чемпионати ҳар жиҳатдан кескин ва муросасиз руҳда ўтади, дейишга асослар етарли. Жанглар ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлиши турган гап.

Таъкидлаш жоизки, Осиё чемпионатида Рио олимпиадасининг ғолиб ва совриндори бўлган чарм қўлқоп усталаримиз — Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Муроджон Аҳмадалиев, шунингдек, яна бир нечта истеъдодли ва номдор боксчиларимизнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Турнирнинг энг аҳамиятли томони, у шу йили Германиянинг Гамбург шаҳрида 25 август — 4 сентябрь кунлари ўтказиладиган жаҳон чемпионатига саралаш турнири вазифасини ҳам ўтайди. Жаҳон чемпионатида Осиё учун 60 та ўрин ажратилган. Ҳар бир вазн тоифасида 6 нафардан энг яхши боксчи унда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Учта олтин нақдми?

Таъкидлаш керакки, ўтказилган сўнгги учта Осиё чемпионатида (2011, 2013, 2015) қозоғистонлик боксчиларнинг умумжамоа ҳисобида қўли баланд келмоқда. Бу сафар-чи?

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Мирзагали Айтжанов чемпионат олдидан ўзининг маҳаллий сайтларига қуйидагича интервью берди:

«Бизда Осиё чемпионатида ўзини кўрсатиши керак бўлган уч-тўртта боксчи бор. Уларнинг яхши натижа қайд этишига умид қиляпмиз. Умуман, ҳар бир вазнда — кучли боксчи. Иштирокимиз қандай бўлишини кўрамиз, аммо камида учта «олтин» олишимиз керак. Ўн нафар боксчимизнинг тўрттасида, аниқроғи, 69 килограмм ва ундан юқориларда ўзига бўлган ишонч юқори.

Албатта, асосий рақибларимиз — Ўзбекистон боксчилари. Лекин бизнинг мураббийлар штаби ҳар қандай рақибни унинг ўз уйида бўлса ҳам мағлуб этиш учун етарли малакага эга».

«Мақсадимиз — Жаҳон чемпионатига тўлиқ таркибда бориш»

Ҳа, қозоғистонликларнинг Осиё чемпионатидаги мақсадлари улкан. Хўш, бунга бизнинг мураббийлар штаби нима дейди? Боксчиларимизнинг турнирга тайёргарлиги қандай кечмоқда?

Раҳматжон РЎЗИОХУНОВ, Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи:

— Қитъа биринчилигидан кўзлаётган асосий мақсадимиз бу — Германияда бўладиган жаҳон чемпионатига барча вазн тоифасида лицензияни қўлга киритишдир. Турнирга тўлиқ таркибда бориш олдимизда турган асосий вазифа. Чунки шу пайтгача жаҳон чемпионатига ҳали бирор марта барча вазн тоифасида иштирок этмаганмиз.

Айни пайтда боксчиларимиз Янгиободдаги спорт базасида тайёргарлик машғулотларини ўтамоқда. Барчаси кўнгилдагидек кетяпти. Тез кунларда сафимизга Осиёнинг бошқа давлатлари чарм қўлқоп усталари ҳам келиб қўшилади. Улар билан спарринг жанглари ўтказилади. Бу эса айни муддао.

Ҳозир ҳамма давлат боксчилари кучли. Кимнидир алоҳида кўрсатолмайман. Биз барча мамлакат чарм қўлқоп усталарини жиддий рақиб сифатида қабул қиламиз. Шу боис ким қанча ва қандай медаль олиши қабилидаги гапларни хушламайман. Буни, бокс тили билан айтадиган бўлсам, ринг кўрсатади.

Албатта, чемпионатда максимал натижага ҳаракат қиламиз. Бунга салоҳиятимиз етарли. Бунинг устига, турнир ўз уйимизда ўтмоқда. Уйингда эса деворлар ҳам ёрдамга келади. Бироқ юқорида таъкидлаганимдек, бирламчи мақсадимиз, барча вазнда яхши натижа қайд этишдир. Кучли учлик ё бешликка кирсак, олдимиздаги вазифа уддаланган бўлади, ҳисоб.

* * *

Осиё чемпионати бошланишига саноқли кунлар қолмоқда. Уни интиқлик билан кутиб қоламиз. Ким нима деса десин-у, аммо шуниси аниқки, боксчиларимизнинг бугунги жисмоний ҳолати, тайёргарлиги, қўйингки, спортчи учун зарур барча жиҳатлари бундан бир неча йиллар олдингисидан тубдан фарқ қилади. Бизда кучли бокс мактаби шаклланди. Истеъдодлар кўп.

Умид қиламизки, Рио — 2016 олимпиадасида кўрсатган оламшумул натижаси билан ҳаваскор боксда дунёда тенгсиз эканини исботлаган боксчиларимиз ушбу турнирда ҳам яна бир карра буни такрорлайди. Пировардида кучли рақибларни енгиб, ҳар қандай «анъаналар»га чек қўяди. Биз бунга ишонамиз.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔207

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔11282

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔11026

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 207    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 11282    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 11026    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 11429    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 11124    🕔 16:04, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар