Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилДунё футбол мухлислари интиқиб кутаётган ўйин — Европа чемпионлар лигаси финали 3 июнь куни Уэльснинг Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади. Шу куни «Миллениум» стадионида Мадриднинг «Реал» ва Туриннинг «Ювентус» клублари бош соврин учун беллашади.
Бу икки жамоа Европа чемпионлар лигаси (эски форматдагиси билан қўшганда) нинг турли босқичларида 1962 йилдан буён жами 18 марта бир-бирига тўқнаш келган. Эътиборлиси, ҳар иккиси 8 мартадан ютган ва 2 маротаба дуранг натижа қайд этган.
Кўриб турганингиздек, матчларда ўзаро тенглик. Аммо шу кунларда ҳар иккиси қасос ўтида ёнаётган бўлса, ажаб эмас: 1998 йилги финалда «Реал» «Ювентус» устидан ғалаба қозонган бўлса (1-0), 2014/2015 йилги мавсумда туринликлар мадридликларни ярим финал остонасида тўхтатди.
Қироллик клубига энг алам қиладигани, бундан икки йил олдинги баҳсда Альваро Мората ўзининг биринчи жамоасини жазолаган. «Мен Мадриддан битта Чемпионлар лигаси учун қарздорман», — демоқда энди Альваро. Ўшанда жамоаларнинг Туринда кечган учрашувида мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Мадриддаги баҳс 1:1 ҳисобида якунланган. Икки учрашувда ҳам Мората гол урганди. «Ювентус» ўша мавсумда финалда «Барселона»га 1:3 ҳисобида ютқазган.
Хўш, бу сафар кимнинг қўли баланд келади? Бош совринни қайси жамоа қўлга киритади?
Жамоада индивидуал маҳоратга эга футболчи кўп. Таркиб жиҳатдан анча кучли. Криштиану Роналду турнир плей-оффида қаторлаштириб гол урмоқда, унинг атрофида голли паслар етказиб берувчилар тўпланган. Қанот ҳимоячиси Марсело ўз фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда, марказий ярим ҳимоядаги Тони Кроос ва Лука Модричлар ҳам шундай. Хуллас, вертикал футбол натижа келтирмоқда.
Энг муҳими, Чемпионлар лигасида кетма-кет икки бор ғолиб чиқиш ҳозирча ҳеч бир клубга насиб қилмаган. «Реал»да эса бу борада биринчи бўлиш имкони бор.
Асосан, жамоавий футбол кўрсатмоқда. Массимилиано Аллегри ўз шогирдларини тактик схемалар бўйича ўйнашга ўргатди ва ҳар бир футболчи учун вазифалар топширди. «Ювентус»нинг ярим ҳимоясида асли марказий ҳужумчи Марио Манжукич барқарор ўйнамоқда. У қора иш қилишдан қочмаяпти ва рақибнинг ҳимоячиларини тинимсиз босим остида тутиб турибди.
Аллегри шунингдек, Пьяничга янги роль топиб берди, Хедиранинг ампуласи вазифаларини кенгайтирди, Кьеллини ва Бонуччини жуфтликда янада самарали ўйнашга ўргатди. Энди Барзальи йўқлигида ҳам бу икки ҳимоячи марказий ҳимояни ёпа олади, «Юве»да Дани Алвеш иккинчи ёшлигини бошлади. Жамоавий футбол рақибнинг кучли футболчиларига қарши бемалол туриб беради. Демак, туринликлар ҳам ўз сўзини, албатта, айтади.
— Чемпионлар лигаси янги форматга ўтган 1992 йилдан бошлаб ҳисоблаганда «Реал»да совринлар сони 5 та: 1998, 2000, 2002, 2014 ва 2016. Мадридликлар финалларда ҳеч мағлуб бўлмаган.
— «Ювентус» бу даврда ЕЧЛ финалларида энг кўп ютқазган жамоа ҳисобланади — 4 марта. Жамоа фақатгина 1996 йил бош мукофотни қўлга киритган.
Биринчи мухлис: Менимча, бу қарама-қаршиликда «Реал» ғолиб чиқади. Чунки улар биринчи рақам остида ўйнаб, ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилади. Футболда эса аксарият ҳолларда тўпга кўп эгалик қиладиган жамоа устун келади.
Иккинчи мухлис: Албатта, мазкур финалда «Реал» ғолибликка асосий даъвогар. Аммо нейтрал мухлис сифатида айтишим керакки, ушбу қарама-қаршиликда «Ювентус» ғалаба қозониши шарт. Чунки Италия клублари ЧЛда анчадан бери ғолиб чиқмаган. Шунинг учун ҳам, рақобатни кучайтириш, мусобақа нуфузи, савиясини ошириши учун ҳам туринликлар ғалаба қозонишини истардим.
Учинчи мухлис: «Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффонни ёқтирмайдиган мухлисни топиш қийин. Унинг коллекциясида етишмаётган ягона соврин бу — Чемпионлар лигаси кубоги бўлиб турибди. Бундан олдинги иккита финалда (2003, 2015) у бундан маҳрум бўлганди. Энди «Ювентус» учинчи финалида Буффон учун ғалаба қозониши керак.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилСузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?
БатафсилЎтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди.
Батафсил