Спорт      Бош саҳифа

МУНДИАЛ ЧИПТАСИНИ БЕРИБ ҚЎЙМАЙЛИК

Эрон — Ўзбекистон учрашуви олдидан мулоҳазалар

12 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ – 2018 турнирига саралаш босқичи А гуруҳи 8-турида Теҳрон шаҳридаги «Озодий» стадионида Эрон термасига қарши рўбару келади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади. Бунга қадар эса миллий терма жамоамиз 6 июнь куни Тошкентда Таиланд терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

МУНДИАЛ ЧИПТАСИНИ БЕРИБ ҚЎЙМАЙЛИК

Янги номлар бор

Бир неча кун олдин терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян Таиландга қарши ўртоқлик ҳамда Эронга қарши расмий ўйинлар учун таркибни эълон қилди. Кенгайтирилган рўйхатдан 28 нафар футболчи жой олган. Ўзбекистон футбол федерацияси маълум қилишича, миллий терма жамоамизнинг 3 нафар ҳимоячиси — Ислом ТўхтахўжаевЛокомотив», Тошкент), Виталий Денисов Локомотив», Москва) ҳамда Александр МерзляковҚўқон-1912») клуб машғулотларида олган жароҳати сабабли Таиланд ва Эрон билан бўладиган учрашувларни ўтказиб юборади. Албатта, бу яхшигина йўқотиш. Айниқса, Виталий Денисовнинг жамоадаги ўрнини ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ.   

Аммо яхши хабар ҳам йўқ эмас. 28 футболчи орасида «Насаф» клубининг беш ­аъзоси — Акмал Шораҳмедов, Одил Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Фаррух Сайфиев ва Элдор Суюнов терма таркибига таклиф этилди. Демак, Самвел Бабаян бошқа футболчиларга ҳам имкон беради. Наздимизда, бу ниҳоятда тўғри қарор. Аслида бошқа ўйинчиларни ҳам синаб кўриш фурсати аллақачон етган.

Финалга тенг ўйин

Эрон билан учрашувнинг аҳамияти нечоғли катта эканини ҳамма ҳис қилиб турибди: агар биз ғалаба қозонсак, Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатига бориш учун яна бир имкониятга эга бўламиз. Мабодо эронликлар зафар қучса, улар саралаш ўйинлари тугашига икки тур қолганда масалани муддатидан олдин ҳал этади.

Бу ҳақда Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Ўзбекистонга қарши бўлажак баҳс олдидан ўз фикрларини ёзиб қолдирган. Унда шундай дейилади:

«Ўқув-машғулотлар йиғинида эканмиз, ўзимизга бир савол бериш вақти келди: Ўзбекистонга қарши ЖЧ саралаш ўйини олдидан фидойилик ёки қониқиш ҳосил қилишимиз керакми? Бошқача қилиб айтадиган бўлсам, уларга қарши беллашувда қўлга киритиладиган 3 очко ЖЧ йўлланмаси учун «матч-поинт» бўлади.

Ўзбекистонга қарши ўйин худди ЖЧ финалидек бўлади. Ҳар доим бир гапни айтиб келаман. Биз ўзимизнинг Жаҳон чемпионатимизни ўйнаяпмиз! Ўзбекистон билан ўйин энг қийини ва муҳими бўлибгина қолмай, жамоа сифатида кучимизни кўрсатишга катта имконият беради. Бўлажак ўйиндан қониқиш ҳосил қилиш эмас, ҳар бир дақиқа ва ҳар бир лаҳзада тўлиқ бурч, эътибор ва профессионалликни кўрсатишимиз керак…»

Бизда нима гап?

Ҳа, эронликларга ғалабадан бошқаси керак эмас. Улар уч очко учун борини беришга тайёр. Аммо шундай бўладими-йўқми, ўша куни ҳакам ҳуштаги чалингач, 90 дақиқадан кейин кўрамиз. Умид қиламизки, эронликлар устози айтгандек бўлмайди. Умуман олганда, рақиб ҳар нарса дейиши мумкин. Лекин бундан сира чўчимаслик лозим. Терма жамоамизнинг ҳам мақсади битта: футболчиларимиз шу куни майдонга фақат ва фақат ғалаба учун тушади.

Айрим блогер ва футбол мутахассисларимиз мана шу ўйинни бутун Осиё томоша қилади, деб айтмоқда. Улар буни қуйидагича изоҳлади:

— Эрон ютса, ЖЧ чиптаси нақд, Ўзбекистон учинчи ўринни олиши хавотирли бўлиб қолади. Агар Ўзбекистон енгса, гуруҳдаги интрига яна кучаяди. Эрон етти турни ортда қолдириб ҳам мағлубиятга учрамай, ҳаттоки, рақиблардан бирорта гол ўтказмай келмоқда.

Лекин футболда бир қоида бор: ютиб бўлмас жамоанинг ўзи йўқ. Боз устига, ушбу жамоани бир марта ўз уйида — Теҳронда мағлубиятга учратганмиз. Бу эса, футболчиларимизга катта далда, умид бериши турган гап. Ўтмишдаги ўша ўйин ва ҳисоб яна такрорланса, ажаб эмас. Шу тариқа, Ўзбекистон Эроннинг дахлсиз сақлаб келаётган дарвозасини ишғол этиб, уни мағлубиятга учратади. Ушбу босқичдаги биринчи мағлубиятига сабабчи бўлади. Омад ўша куни Ўзбекистон томонда бўлади. Шунга ишонгимиз келяпти.

Бутун Ўзбекистон аҳли шуни кутмоқда, ахир!

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

тайёрлади. 




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔147

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔11229

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10967

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 147    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 11229    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10967    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 11372    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 11078    🕔 16:04, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар