Спорт      Бош саҳифа

ГИМНАСТИКАНИНГ 41 ЁШЛИ ҚИРОЛИЧАСИ

Спортчимизнинг номи шон-шуҳрат музейига киритилди

У ҳали-ҳамон катта спортда: профессионал фаолиятини давом эттирмоқда. Айримлар ундан «спортда барча нарсага эришгансиз, нега ҳанузгача гимнастикадасиз» деб сўраганида эса, у оддийгина қилиб, «Шунчаки менга ёқади» деб жавоб беради…

ГИМНАСТИКАНИНГ 41 ЁШЛИ ҚИРОЛИЧАСИ

Ўтган ҳафта спорт гимнастикаси тарихида катта воқеа юз берди. Дунё спорт гимнастикасининг тирик афсонаси, тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт байрами ҳисобланмиш ёзги олимпия ўйинларининг етти карра (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016) иштирокчиси, Барселона — 1992 Олимпия ўйинлари чемпиони, ҳамюртимиз Оксана Чусовитина АҚШдаги Халқаро гимнастика Шон-шараф залидан ўрин олди. Мазкур тантанали маросим Оклахома штатида бўлиб ўтди.

Шон-шараф залидан, шунингдек, япониялик Сюн Фудзимото, америкалик Алисия Сакрамоне ва россиялик Алексей Немовлар ҳам жой эгаллашди. Лекин эътиборлиси, спортчимиз профессионал фаолиятини ҳали тугатмасдан туриб бундай юксак эътирофга сазовор бўлган биринчи гимнастикачи сифатида тарихга кирди: Халқаро гимнастика Шон-шараф залига бунга қадар жами 22 та мамлакатдан 91 нафар спортчи киритилган. Улар ҳам спортчилик фаолиятини якунлагач, номлари залга муҳрланган. 

Бу эътироф дастлабки эмас, албатта. Ёдингизда бўлса, Оксана 2016 йил охирида спорт гимнастикаси тарихида еттита Олимпия ўйинларида иштирок этган биринчи аёл гимнастикачи сифатида «Гиннеснинг рекордлар китоби»га ҳам киритилди. Фаолияти давомида спортчимиз уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари чемпионлиги, Барселона — 1992 Олимпия ўйинларида олтин, Пекин — 2008 Олимпия ўйинларида эса кумуш медалларни қўлга киритганди. Шунда ҳам у спортга «хайр» деяётгани йўқ. Турли даражадаги мусобақаларда муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни  эгалламоқда.

Масалан, шу йилнинг ўзида Оксана Баку (Озарбайжон) ва Доҳа (Қатар) шаҳарларида бўлиб ўтган жаҳон кубоги босқичларида ғолибликни қўлга киритди. Бундан ташқари, яқиндагина Озарбайжон пойтахтида ташкил этилган IV «Ислом бирдамлик ўйинлари»да олтин медалга сазовор бўлди.

Айни пайтда юртдошимиз шу йил октябрь ойида Канаданинг Монреаль шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда. Унга қадар Чусовитина сентябрда Венгрия ва Францияда уюштириладиган ва Токио — 2020 Олимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган жаҳон кубоги босқичларида иштирок этади.

Ҳа, спортчимиз Рио — 2016 Олимпиадаси унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлиб қолишини истамаяпти. Рекордини яна янгиламоқчи. Аслида у шундоқ ҳам етиб бўлмас рекорд ўрнатган, назаримизда. Бироқ унинг учун муҳими бу эмас. Асосийси — мусобақада ғолиб бўлишдир. Шунга жиддий бел боғлаган.  

— Айримлар «бу аёл ақлдан озганми» деб айтади, — деган эди Оксана Чусовитина хориж матбуот нашрларига берган интервьюларидан бирида. — Аммо мусобақаларда кўравергач, бунга кўникиб кетишди. Бора-бора муносиб рақиб ўрнида кўришди. Ахир, мен бу ерга охирги ўрин учун келаётганим йўқ-ку! Медаль ютиб тураман. 

— Спорт гимнастикасида қандай қилиб 41 ёшда мураккаб элементларни бажариш мумкин? — деб сўрашганида эса, у қуйидагича жавоб беради:

«Шунинг учун ҳам гимнастикадаман. Бу менга ёқади. Агар кимгадир камина момо бўлиб туюлсам, у ҳолда менга етиб олинг…»  

Биз Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, «Меҳнат шуҳрати» ва «Дўстлик» орденларининг соҳиби Оксана Чусовитина билан ҳақли равишда фахрланамиз. Унга келгуси фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз. Зеро, у — ҳақиқий қаҳрамон. Чин матонат рамзи.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔147

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔11229

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10967

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 147    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 11229    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10967    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 11372    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 11078    🕔 16:04, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар